Россиянинг мусодара қилинган активларининг бир қисми Украинага ўтказилиши мумкин

 Россиянинг мусодара қилинган активларининг бир қисми Украинага ўтказилиши мумкин

АҚШ Адлия вазирлигининг маълум қилишича, АҚШ ҳукумати мусодара қилинган Россия активларининг бир қисмини Украина фойдасига ўтказишни бошлашни режалаштирмоқда.

Аввалроқ Буюк Британиянинг собиқ бош вазири Борис Жонсон Ғарбда музлатиб қўйилган пулларни Россияга ўтказишга чақирган эди. Унинг таъкидлашича, Москва Киевга товон тўлайди. Жонсон Россия активларини мусодара қилиш ва уларни Украинани қайта қуришни молиялаштириш учун топшириш бўйича янги қонунларни қўллаб-қувватлашини қўшимча қилди.

Швейцария ташқи ишлар вазири Иньяцио Кассис ҳам мамлакат музлатилган Россия активларидан Украинани тиклаш учун фойдаланишини истисно этмади. Бироқ, унинг сўзларига кўра, ҳозирча бундай қадам учун қонуний асос йўқ.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!