Дональд Трамп бож сиёсати натижаларидан ҳафсаласи пир бўлиб, бу йўналиш билан шуғулланган бир қатор маслаҳатчиларини четга сурмоқда. Бу ҳақда Bild хабар берди.
Нашрнинг ёзишича, АҚШ президентига яқин бўлган савдо бўйича маслаҳатчи Питер Наварро ва савдо вазири Говард Лютник иккинчи даражали ролларга сурилган.
Лютник протекционистик тарифлар сиёсатининг меъмори ҳисобланади. Оқ уй иерархиясида уни даражаси пасайтирилгани ҳақида Politico ҳам хабар бермоқда.
"Биринчи даражага энди молия вазири Скотт Бесcент чиқади. Уни анча мувозанатли инсон деб ҳисоблашади. Трамп маъмуриятидаги бундай ўзгариш, “савдо уруши” режа бўйича кетмаётганининг белгиси ҳисобланади. Жорий ҳафтанинг ўрталарида АҚШ давлат облигациялари билан савдо қилувчи бозорларда катта қулаш кузатилди. Трамп 75 мамлакатдан импорт қилинадиган маҳсулотларга жорий қилиниши режалаштирилган божларни 90 кунга кечиктиришга мажбур бўлди", деб ёзади Bild.
Божларнинг бекор қилиниши Хитойга тааллуқли эмас. Қўшма Штатлар Хитой маҳсулотларига 145 фоизлик божлар эълон қилган. Ўз навбатида, ХХР раиси Си Жинпин америка импортига тарифларни 125 фоизга оширди.
Саудия Арабистони чемпионатида тўпурарлик маҳоратини намойиш қилиб келаётган “Ан-Наср” ҳужумчиси Криштиану Роналду футболдан ташқари маиший муаммоларга эътибор қаратишига тўғри келмоқда.
Украина жанубида рус қўшинлари тактикасини ўзгартирди - кичик гуруҳлар ўрнига улар катта ҳужум бўлинмаларидан фойдалана бошлади, дея хабар қилди Украина Мудофаа кучлари.
Демократик партия, “Беш юлдуз ҳаракати” ва “Яшиллар ва чап қанот альянси” каби мухолифат партиялари 1967 йил чегаралари асосида Фаластинни расман тан олишни, Исроилни қоралашни, зудлик билан ўт очишни тўхтатишни ва Тель-Авивга қурол етказиб беришга эмбарго жорий этишни талаб қилмоқда.
Малдив президенти Муҳаммад Муиззу иммиграция қонунига Исроил паспортига эга бўлган шахсларнинг мамлакатга киришини тақиқловчи тузатишни ратификация қилди. Бу Исроилнинг Ғазо секторидаги ҳаракатларига норозилик сифатида қилинган.
18 март куни Исроил Ғазога ҳужумларини қайта бошлади. Ўшандан бери 500 минг фаластинлик ўз уйларини тарк этишга мажбур бўлди. Бу ҳақда БМТнинг гуманитар масалаларни мувофиқлаштириш бошқармаси маълум қилди, деб ёзади Anadolu.
Қурол юқори частотали радио тўлқинлар орқали дронларнинг ичидаги муҳим электрон қисмларни ишдан чиқаради ёки шикастлайди, бу эса уларнинг қулашига ёки носоз ишлашига олиб келади.
Москва худди Киев каби тўлиқ сулҳни қабул қилиши керак , деди Финляндия президенти Александр Стубб . Бу ҳақда у Х ижтимоий тармоғидаги саҳифасида ёзган.
АҚШ президенти Доналд Трамп Россия байроғи остида сузувчи ёки бошқа йўл билан Россия Федерацияси билан боғлиқ бўлган кемаларни АҚШ портларига қабул қилиш тақиқини яна бир йилга узайтирди.
МАГАТЕ бош директори Рафаэл Гросси 16 апрель куни Теҳронга ташрифи арафасида Франциянинг Le Monde газетасига берган интервьюсида Эроннинг ядро қуролига эга бўлишдан узоқ эмаслигини маълум қилди.
"Биз ва бутун дунё Украинани тиклашда ёрдам берамиз. Лекин биз энди шунчаки соддалик билан ёрдам бермаймиз. Бошқалар Украинани тиклашда пул ишлаётган вақтда Польша шунчаки ҳамжиҳатлик учун ёрдам бермайди.
АҚШнинг Гренландияни сотиб олиш бўйича дастлабки таклифи 2,2 миллиард доллар атрофида бўлиши мумкин, деб ёзади Newsweek журнали ўз ҳисоб-китобларига таяниб.