Россиялик дипломатларнинг оилалари Украинани тарк эта бошлади

Россиялик дипломатларнинг оилалари Украинани тарк эта бошлади

Россиялик дипломатларнинг оилалари Украинани тарк эта бошлади. Бу ҳақда The New York Times хабар бермоқда.

Қайд этилишича, 5 январь куни 18 киши (асосан, Россиянинг Киевдаги элчихонаси дипломатларининг болалари ва рафиқалари) Москвага жўнаб кетган. Яқин бир неча кун ичида Киев ва Лвовда россиялик дипломатларнинг яна 30 га яқин оиласи Украинани тарк этади.

Яна иккита консулликдаги дипломатларга кетишга тайёрланишлари айтилган.

АҚШ расмийсига кўра, Вашингтон яқинлашиб келаётган эвакуациядан хабардор бўлган.

«Россия ҳукумати декабрь ойи охири ва январь ойи бошида Россиянинг Украинадаги элчихонасидан дипломатларнинг оила аъзоларини эвакуация қилишга тайёргарлик кўраётгани ҳақида маълумотлар бор», — дейилади хабарда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!