Россиядан импорт қилинаётган асосий озиқ-овқатлар нима экани маълум бўлди

Россиядан импорт қилинаётган асосий озиқ-овқатлар нима экани маълум бўлди

Ўзбекистонга озиқ-овқат маҳсулотларини етказиб берувчи асосий давлатлар орасида Россия иккинчи ўринда. Умумий импортининг 25,1 РФдан.

Ўзбекистон 2022 йилнинг январь-март ойларида Россиядан 205,2 млн долларлик озиқ-овқат маҳсулотлари импорт қилган. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, 2022 йилнинг январь-март ойларида қайд этилган импорт ҳажми 2021 йилнинг мос даври билан солиштирилганда 44,6 % га ошган. Бунда импорт таркибида маҳсулотлар ҳажми 6853,4 млн долларни ва хизматлар ҳажми 529,7 млн долларни ташкил этган.
Статқўмга кўра, Россия Ўзбекистонга озиқ-овқат маҳсулотларини етказиб берувчи асосий давлатлар рўйхатида иккинчи ўринни сақлаб қолган. Хусусан, Ўзбекистон умумий импортининг 25,1 фоизи мазкур мамлакат ҳиссасига тўғри келмоқда
Қозоғистон етакчиликни қўлдан бой бермади – 309,7 миллион доллар (ўсиш – 1,55 баробар, улуш – 37,8%). Бразилияга ҳам кучли учликда — 97,5 миллион доллар (ўсиш мос равишда +1,8 баробар, улуш – 11,9%).
Россия Федерациясидан энг кўп импорт қилинаётган маҳсулотлар:
Маргарин ва маргарин маҳсулотлари — 66 470,1 минг доллари (78,8 %);
Какао ва шоколад — 22 747,7 минг доллари (41,8 %);
Сут маҳсулотлари — 5527,1минг доллари (74,2 %);
Кофе — 4351,6 минг доллари (19,7%);
Болалар учун озиқ-овқат маҳсулотлари — 5481,9 минг доллари (59,6 %).
Маълумот учун, 2021 йил якуни бўйича Ўзбекистоннинг Россия билан товар айирбошлаш ҳажми 32,8 % га ўсиб, 7 миллиард 517 миллион долларни ташкил этди. Россия республиканинг умумий ташқи савдо айланмасида 17,9 % улуш билан йирик ҳамкор давлатлар қаторидан биринчи ўринни эгаллади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!