Тошкент шаҳрида уй-жойлар учун ижара нархлари пасайишда давом этмоқда

Тошкент шаҳрида уй-жойлар учун ижара нархлари пасайишда давом этмоқда

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти (МҲТИ) мутахассислари томонидан 2024-йилнинг ноябрь ойида Тошкент шаҳрида уй-жойлар учун ўртача ижара нархлари таҳлил қилинди.

Мазкур даврда пойтахтда ўртача таъмирланган хонадонлар учун ўртача ижара нархлари октябрь ойидагига нисбатан 1,3 фоизга пасайган бўлса, тўлиқ таъмирланган хонадонлар учун ўртача нархлар деярли ўзгармади.

Ўртача таъмирланган уй-жойлар ижараси. 2024-йилнинг ноябрь ойида ўртача таъмирланган 1 хонали хонадонлар учун ўртача ижара нархи октябрь ойидагига нисбатан 0,9 фоизга, 2 хоналилар учун 1,3 фоизга, 4 хоналилар учун 3,9 фоизга тушди. 3 хонали хонадонлар учун ўртача ижара нархида эса бироз (0,8 фоизга) кўтарилиш кузатилди.

Ўртача таъмирланган хонадонлар учун нисбатан арзон ижара нархлари:
- Сергели (1 хонали - 298 АҚШ доллари, 2 хонали – 360 АҚШ доллари, 3 хонали – 404 АҚШ доллари, 4 хонали - 411 АҚШ доллари);
- Олмазор (1 хонали – 330 АҚШ доллари, 2 хонали – 364 АҚШ доллари, 3 хонали – 463 АҚШ доллари, 4 хонали – 479 АҚШ доллари) туманларида таклиф этилган бўлса,
энг қиммат ижара нархлари:
- Миробод (1 хонали – 378 АҚШ доллари, 2 хонали – 516 АҚШ доллари, 3 хонали – 680 АҚШ доллари, 4 хонали – 865 АҚШ доллари);
- Яккасарой (1 хонали – 367 АҚШ доллари, 2 хонали – 488 АҚШ доллари, 3 хонали – 668 АҚШ доллари, 4 хонали – 743 АҚШ доллари) туманларида кузатилди.

Тўлиқ таъмирланган уй-жойлар ижараси. Мазкур даврда тўлиқ таъмирланган 2 хонали (559 АҚШ доллари) ва 3 хонали (733 АҚШ доллари) уй-жойларнинг ижара нархлари деярли ўзгаришсиз қолган бўлса, 1 хонали уйларнинг ижара нархлари 0,6 фоизга ошди. Талаб даражаси нисбатан кам бўлган 4 хонали уйларнинг ижара нархи эса ўртача 0,9 фоизга пасайди.

Тўлиқ таъмирланган уй-жойларнинг
энг арзон ижара нархлари:
- Сергели (1 хонали – 331 АҚШ доллари, 2 хонали – 410 АҚШ доллари, 3 хонали – 509 АҚШ доллари, 4 хонали – 587 АҚШ доллари);
- Учтепа (1 хонали – 353 АҚШ доллари, 2 хонали – 450 АҚШ доллари, 3 хонали – 554 АҚШ доллари, 4 хонали – 688 АҚШ доллари) туманларида,
энг қиммат ижара нархлари:
- Миробод (1 хонали – 479 АҚШ доллари, 2 хонали – 718 АҚШ доллари, 3 хонали – 984 АҚШ доллари, 4 хонали – 1313 АҚШ доллари);
- Шайхонтоҳур (1 хонали – 520 АҚШ доллари, 2 хонали – 730 АҚШ доллари, 3 хонали – 1032 АҚШ доллари, 4 хонали – 1258 АҚШ доллари) туманларида кузатилди.

Ижара нархлари olx.uz (https://www.olx.uz/) платформасидан веб-скрепинг (web scraping) орқали олинган очиқ маълумотлар асосида таҳлил қилинди. Бунда 2024-йилнинг октябрь ойи учун 43,1 мингта ва ноябрь ойи учун 38,1 мингта маълумотдан фойдаланилди. Иккала давр учун ҳам таҳлил нархлар чегарасининг юқори ва пастки 5 фоизлик квантиллари чиқариб ташланганидан кейин амалга оширилди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!

13—17 январь кунлари кутилаётган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди

“Ўзгидромет” 13—17 январь кунларига об-ҳаво прогнозини эълон қилди.

Шавкат Мирзиёев «Манчестер Сити» футбол клуби хўжайини билан учрашди

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ўзбек футболчиси Абдуқодир Ҳусановни яқинда 40 млн еврога сотиб олган «Манчестер Сити» футбол клуби хўжайини, БАА вице-президенти Шайх Мансур Ол Наҳаён билан учрашди.

"Кутилмаган томондан келган зарба": Эроннинг бу қарорига одамлар нима деяпти?

Россия ва Эрон ушбу келишувни АҚШ президентлигига сайланган Доналд Трамп инаугурациясидан уч кун олдин имзолаши кутилмоқда.

Хитой ва Япониядан кейин Россия ҳам шу таклифни бермоқда

Россиянинг талаба қизлар учун бонус схемаси жорий этилмоқда.

Ўқитувчилар автомобилларни имтиёзли шартларда харид қилишлари мумкин — “Ўзавтосаноат”

“Ўзавтосаноат” АЖ тижорат банклари томонидан Вазирлар Маҳкамаси топшириғи ижроси доирасида бериладиган имтиёзли автокредитлар орқали автомобилларни сотишга тайёр.

РФ учун яна бир “бош оғриқ” пайдо бўлди

Бу ҳақда CNN ёзган.

Лионел Месси "Интер Маями" билан янги шартномага қарамай, 2025-йилда Европа футболига шов-шувли қайтиши мумкинлиги ҳақида тушунтириш

"Интер Маями"нинг Лионел Месси билан тузган янги шартномаси аргентиналик футболчига жорий йил охирида Европада ўйнаш имкониятини бериши мумкин.

Дания АҚШ тажовузи бўлса, Россияга мурожаат қилишни таклиф қилди

Дания социалистик халқ партияси аъзоси Карстен Хенге АҚШ Гренландияни аннексия қилиш учун агрессияга учраган тақдирда унинг давлати Россиядан ёрдам сўраши кераклигини айтди . У Facebook ижтимоий тармоғидаги саҳифасида ўз фикрини билдирди .

Москва АҚШга "жавоб" ваъда қилмоқда

Россия Ташқи ишлар вазирлиги Американинг энергетика соҳасига нисбатан янги чекловларига жавоб беришга тайёрлигини маълум қилди.

Криштиану Роналдунинг маоши: "Ал-Насср" юлдузи Саудия Про-лигасида ҳафтасига, ойига ва йилига қанча пул ишлайди?

Манчестер Юнайтед ва Реал Мадрид афсонаси дунёдаги энг кўп маош олувчи футболчи, аммо у Саудия Арабистонида қанча даромад олади?

Қодиров Ўзбекистон раҳбариятини "уйғониш қўнғироғи"дан огоҳлантирди

Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров Ўзбекистон раҳбариятини Ғарб оммавий ахборот воситалари кўмагидаги “уйғониш қўнғироғи” ҳақида огоҳлантирди.

Учинчи жаҳон уруши айнан қаерда бошланиши айтилди

Кремл бир неча бор рус диаспорасини ҳимоя қилиш баҳонасида ҳарбий ҳаракатларни бошлаган. Грузия, Молдова ва Украинада шундай бўлган.

Саудия Арабистони хазина топди, нефть конларида «оқ олтин» аниқланди

Бу қиролликнинг нефтга бой иқтисодиёти учун нимани англатади?

Озарбайжон жавоб қайтарди

Озарбайжон Ҳаво Йўллари бу ҳаракат ҳалокат бўйича терговнинг дастлабки натижаларига жавоб бўлганини айтди.

Сурияликлар пул тўла қоплар билан банкларга бостириб киришмоқда

Дамашқдан олинган суратларда одамлар банкларга, баъзан катта ахлат қопларига ўралиб, яроқсиз қоғоз пулларни олиб кетаётганини кўриш мумкин.

АҚШ Украинадаги можарода Россия ғалаба қозонганини эълон қилди

Россия Украинадаги можарода ғалаба қозонди , деди Пентагоннинг собиқ маслаҳатчиси ва истеъфодаги АҚШ армияси полковниги Дуглас Макгрегор .

Имрон Хон 14 йил қамоқ жазосига ҳукм қилинди

Бундан ташқари, сиёсатчининг рафиқаси Бушра Бибига ҳам шу айблов билан 7 йиллик қамоқ жазоси берилган

Европа Иттифоқи Украинанинг мавжудлигини рад этди

Ўз иқтисодига эга бўлмаган Украина Европа Иттифоқи (ЕИ) маблағларисиз мавжуд эмас, деди Венгрия Бош вазири Виктор Орбан Магяр радиосида .

Уран экспортини чеклаш: Россия АҚШга таҳдид солмоқда

Песков айтишига кўра, бу АҚШ санкцияларига жавобан вақтинча чора бўлиб, Россия манфаатларига зарар етказмайди.

Пашинян Ереваннинг ЕИ томон қилаётган қадамлари бўйича Путинга тушунтириш берди

Кремлнинг хабар беришича, бугун Арманистон ва Россия етакчилари телефон орқали мулоқот қилди.

Россия бир кечада Украина томонидан учирилган 46 та дронни йўқ қилди

Бу ҳақда Россия Мудофаа вазирлиги маълум қилди.

Покистон собиқ бош вазири 14 йилга қамалди

Лаҳор Олий суди ҳибсда бўлган Покистоннинг собиқ бош вазири Имрон Хонни коррупция иши бўйича 14 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилди. Унинг рафиқаси Бушра Биби етти йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинди, дея хабар бермоқда Accosiated Press.

Келишув имзолангандан сўнг ҳам Ғазода ўнлаб аёллар ва болалар ҳалок бўлди

Исроил ва ҲАМАС ўт очишни тўхтатиш келишувини имзолаганидан бери Ғазо секторида камида 101 киши ҳалок бўлди.

BBC'нинг икки журналисти “хорижий агент” деб эълон қилинди

Россия Адлия вазирлиги "хорижий агентлар" рўйхатига олти кишини, жумладан, BBC рус хизматининг икки журналисти - муҳаррир Анастасия Лотарева ва мухбир Андрей Козенкони киритди.

Jeju Air самолёти двигателларидан қушларнинг патлари топилди

Ҳалокат бўйича тергов қўмитаси патларни топди ва биологик институтга уларни таҳлил қилишни сўради, улар 17 та намунани, жумладан, патлар ва қон доғларини ўрганди.

Истанбулда қўлбола алкоголдан вафот этган ўзбекистонликлар 14 нафарга етди

Олинган маълумотларга кўра, жорий йилнинг 17 январ ҳолатида қалбаки спиртли ичимлик истеъмоли ташхиси билан Туркия бўйлаб касалланганлар сони 88 нафарни ташкил этиб, шундан 37 нафари вафот этган.

Болгарияда юк поездлари тўқнашуви натижасида икки киши ҳалок бўлди

Локомотивларнинг тўқнашиши оқибатида ёнғин келиб чиққан. Воқеа жойида тиббиёт ходимлари, ўт ўчирувчилар, полиция ва темир йўл хизмати вакиллари ишламоқда.

Себзорда 3 та машина иштирокида ЙТҲ содир бўлди

Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ хабарига кўра, Lacetti, HOWO юк транспорт воситаси ва Lacetti автомашиналари иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси кузатилди.

Зеленский бир йилда урушга қанча харажат кетганини айтди

Украина президенти Владимир Зеленскийга кўра, 2024 йилда ҳарбий можаро Украинага 100 миллиард доллардан кўпроққа тушди.

Хитойликлар Германияда Volkswagen заводларини сотиб олмоқчи

Хитой компаниялари ва расмийлари Германиянинг ёпилиши режалаштирилган автомобил заводларига, айниқса Volkswagen консернига қизиқиш билдирмоқда.

Оммавий ишғол: Ғарбий Соҳил ва Ғазодаги араблар келишувни нишонламоқда. Бу Исроил армияси учун шармандалик

Интернетда Ғазонинг Салоҳ Дин кўчаси бўйлаб гуманитар ёрдам олиб кетаётган ўнлаб юк машиналари акс этган видеолар тарқалмоқда.

Сурия Исроилга қарши қатъий чоралар кўради

Сурия ташқи ишлар вазири Асад ал-Шайбонийнинг таъкидлашича, Исроил Сурия базаларига ҳужумни тўхтатмаётгани сабабли, мамлакат сионистларга қарши жиддий чора кўришга мажбур.

Россия "хотиржамлик билан" Қўшма Штатлардан сигнал кутмоқда

Ушаков Путин ва Трамп учрашувига тайёргарлик кўрилаётгани ҳақидаги хабарларга шундай изоҳ берди.

Зеленский Украинанинг НАТОга қўшилишига қарши бўлганларнинг номини айтди

Украина президенти Владимир Зеленский мамлакатнинг НАТОга аъзолигига қарши бўлган давлатларни номлади.

Жанубий Африкадаги кондан 78 нафар ноқонуний кончининг жасади топилди

“Операция давомида 78 нафар кончининг жасади қазиб олинди, омон қолган барча кончилар ҳибсга олинди”, – дейилади хабарда.

Генерал Кирилловнинг ўлдирилиши бўйича яна икки айбланувчи ҳибсга олинди

Улар Батухан Точиев ва Рамазан Падиев.

13 ёшли қизга шилқимлик қилган кондуктор 5 суткага қамалди

У ҳозирда қилмишидан пушаймон экани, бу ҳолат бошқа такрорланмаслигини баён қилиб, суддан енгиллик беришни сўради.

Болливуд юлдузи Саиф Али Хонни Мумбайдаги уйида пичоқлаб кетишди

Шаҳар полициясига кўра, актёр ярим тундан кейин уйига кирган номаълум эркак билан жанжаллашиб қолган

Лос-Анжелесда ёнғин торнадолари кутилмоқда

Расмийлар минтақадаги об-ҳаво шароити ёнғин торнадоларига олиб келиши мумкинлигидан огоҳлантирмоқда.

ЖССТ Марбург иситмасидан ўлганлар ҳақида хабар беради

Танзанияда даволаб бўлмайдиган касаллик ҳисобланган Марбург вируси туфайли саккизта ўлим қайд этилган. Бу ҳақда Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) бош директори Тедрос Адҳаном Гебреесус ўзининг Х саҳифасида маълум қилди .