Тошкентда талабаларга чипта сотиб олиш учун сайёр кассалар ташкил этилди
Тошкент шаҳридаги Ўзбекистон миллий университети ва Тошкент давлат иқтисодиёт университети биноларида чипта сотиб олиш учун сайёр кассалар ташкил этилди.
Бу ҳақда Транспорт вазирлиги ахборот хизмати маълум қилди.
Мазкур сайёр кассаларда талабалар темирйўл ҳамда автобус қатновларига чипталарни сотиб олишлари мумкин.
Сайёр кассалар қуйидаги манзилларда ташкил этилган:
- Ўзбекистон миллий университетининг ўзбек филологияси факультети биноси 1-қавати.
Манзил: Олмазор тумани Талабалар шаҳарчаси Университет кўчаси 4-уй.
- Тошкент давлат иқтисодиёт университети А-биносида.
Манзил: Юнусобод тумани Амир Темур кўчаси 60-А-уй. Собиқ Тошкент молия институти биноси.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).