Си Сзинпин ва Владимир Путин ушбу масалани биргаликда муҳокама қилишди.
Хитой Марказий Осиё мигрантларини хитойлик ишчилар билан алмаштириш масаласини муҳокама қилишни бошлади. Бу мавзу икки давлат раҳбарлари — Си Сзинпин ва Владимир Путин томонидан кўриб чиқилди, деб ёзади «Блокнот» нашри. Ҳозирда бу таклифнинг амалда жорий этилиши тегишли вазирликлар томонидан ўрганилмоқда.
Хитой президенти Си Сзинпиннинг таъкидлашича, хитойлик мигрантлар Марказий Осиё республикаларидан келган ишчиларга нисбатан кўпроқ меҳнатсевар, низосиз ва масъулиятли бўлади. Пекин Россия шаҳарлари эҳтиёжларини қондириш учун етарли миқдорда мутахассисларни тайёрлаб беришга тайёр.
Гап асосан фаррошлар, йўлчилар, тозаловчилар, жамоат транспорти ҳайдовчилари ва қурилиш ишчилари ҳақида кетмоқда. Хитойнинг мақсади бундай ҳамкорлик натижасида юқори даражадаги ишсизликни камайтириш.
Шунингдек, мамлакатда ишсизлик даражаси 5,1% ни ташкил этади, бу ўн миллионлаб аҳоли ишсиз дегани. Ишсизлик муаммоси, айниқса, 30 ёшгача бўлган хитойлик ёшлар орасида жуда кенг. Сўнгги йилларда улар ўртасида ишсизлик даражаси 13,2% дан 17,1% га ошган.
Хусусан, Хитойнинг айрим ҳудудларида ўртача ойлик маош 250 доллар (20-25 минг рубль) атрофида, Россияда эса мигрантлар ўртача 150 минг рубль ишлаб топмоқда. Бу хитойликлар учун жуда манфаатли имкониятдир, дейилади нашрнинг маълумотида.
Россияда мигрантлар сонини ошириш зарур
Агарда хитойлик ишчилар ҳақиқатан ҳам интизомли ва юқори профессионал бўлса, бу Россия учун самарали ечим бўлиши мумкин. Чунки бизнес сектори ўсиш учун мигрантлар сонини ошириш зарурлигини таъкидламоқда. Аммо рус жамияти муҳожирларнинг оммавий келишига қарши. Аввалроқ хитойликларнинг таклифига ўхшаш таклиф Корея Халқ Демократик Республикаси (Шимолий Корея) ишчилари томонидан ҳам айтилган эди.
Иқтисодчи Иляс Зарипов Россия-КХДР ўртасидаги 2007 йилги меҳнат миграцияси шартномасини қайта тиклашни ва ишчилар квотасини оширишни таклиф қилган. Бироқ бу вариант ҳозирча олий даражада муҳокама қилинмаган.
Тошкент шаҳридаги мактаблардан бирида ўқитувчилик қилиб келган аёл 2016 йили Ўзбекистоннинг биринчи президенти Ислом Каримов номидан Самарқанд вилоятининг ўша пайтдаги ҳокими Зоир Мирзаевга сохта хат ёзиб, 700 минг доллар ундиришга уринган. Бу ҳақда “Миллий” телеканалидаги “Ўткир тергов” кўрсатувида маълум қилинди.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси собиқ бош мураббийи Сречко Катанец Жаҳон чемпионати-2026'да мухлислар терма жамоадан ҳеч нарса кутмаслиги кераклигини айтди.
Ижтимоий тармоқларда тарқалган видеода 8 нафар қиз келин либосида “Эр керак” деб ёзилган плакатлар билан марказий кўчаларни айланиб юргани акс эттирилган.
Исроилнинг 13 июн куни амалга оширган ҳаво ҳужумлари натижасида Натанзда жойлашган асосий ядровий заводидаги уранни бойитиш центрифугалари бутунлай йўқ қилинган бўлиши мумкин. АЭХА бу ҳодисани радиацион ва кимёвий ифлосланиш келтириб чиқарган жиддий авария сифатида баҳоламоқда.
АҚШ мудофаа вазири Пит Хегсет Яқин Шарқдаги марказий ҳарбий округ ҳудудига қўшимча ҳарбий кучлар ва воситалар юборилишини маълум қилди. Бу қарор Америка қўшинларини ҳимоя қилиш мақсадида қабул қилинган.
Миср давлатига қарашли MENA ахборот агентлиги хабар беришича, бу қўшма баёнот 16 июнь куни, Миср ташқи ишлар вазири Бадр Абделатти ташаббуси билан, Яқин Шарқ, Шимолий Африка ва Жанубий Осиёдаги ҳамкасблари билан кенгашлардан сўнг эълон қилинган.
86 ёшли Олий раҳбар Оятулло Али Ҳоманаий борган сари яккаланаётгани кўзга ташланмоқда. Унинг асосий ҳарбий ва хавфсизлик маслаҳатчилари Исроилнинг ҳаво ҳужумлари натижасида ҳалок бўлган, бу эса унинг яқин маслаҳатчилар доирасида катта бўшлиқ қолдириб, стратегик хато қилиш эҳтимолини оширмоқда.
Жиноятдан сўнг Зуев шериги билан бирга ўлдирилган одамнинг жасадини ўзига тегишли чорвачилик фермасида ҳайвонлар учун мўлжалланган кремация печида ёқиб юборган.
Исроил тарихидаги энг кўп хизмат қилган бош вазирнинг сиёсий фаолияти унинг шахсий миссияси — Исломий Республика Эрондан келаётган таҳдидлар ҳақида дунёга огоҳлик бериш билан белгиланган.
Шу билан бирга, Эрон расмийлари агар Тел-Авив агрессиясини тўхтатмаса, Теҳрон ҳарбий бўлмаган объектларни ҳам бомбардимон қилишни бошлаши мумкинлигини айтган
Бир вақтлар бутун дунёда имкониятлар юрти сифатида таниқли бўлган Америка Қўшма Штатлари энди айрим хорижликлар учун хавфли ва исталмаган жой сифатида кўрилмоқда.
Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков Исроил бош вазири Биньямин Нетаньяхунинг Эрондаги ҳокимият ўзгариши ва Исроилнинг ҳужумлари ўртасидаги боғлиқлик ҳақидаги баёнотига муносабат билдирди.
Бу ҳужум Украина чегарасидан қарийб 1000 км узоқда амалга оширилган. Украина Бош штабига кўра, ушбу заводда Эронда ишлаб чиқилган «Шаҳид» дронлари йиғилади, синаб кўрилади ва Украина ҳудудига, айниқса, энергетика ва фуқаролик инфратузилмасига қарши қўлланилади.
Ҳиндистонлик саноатчи ва Sona Comstar компаниясининг раиси Сунжай Капурнинг вафоти асалари чақиши натижасида юзага келган юрак хуружидан келиб чиққан бўлиши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалди.
Франция президенти Эмманюуэль Макрон АҚШ президенти Дональд Трамп таклиф қилган Россиянинг Исроил ва Эрон ўртасида воситачилик қилиши ғоясига қарши чиқди.