Бугун, 18 июнь куни, АҚШнинг Филадельфия шаҳрида жойлашган «Линкольн Файненшел Филд» стадионида 2025 йилги клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатининг G гуруҳи 1-туридан ўрин олган учрашув бўлиб ўтди. Унда Англиянинг «Манчестер Сити» жамоаси Марокашнинг «Видад» клубини 2:0 ҳисобида мағлуб этди.
Учрашувнинг иккинчи дақиқасида Филип Фоден ҳисобни очди, 42-дақиқада эса Жереми Доку иккинчи голни киритди. Голга Фоден ассистентлик қилди. 88-дақиқада «Сити» ҳимоячиси Рико Льюис майдондан четлатилди.
Англия клуби сафида Тейани Рейндерс ва Райан Шерки дебют қилишди. Улар асосий таркибда майдонга тушишди — голландиялик ярим ҳимоячи бутун учрашувни ўтказди, франциялик футболчи эса 60-дақиқада алмаштирилди. Иккинчи таймда Фоден ўрнига Родри майдонга тушди. Бу унинг тиззасидаги жароҳатдан сўнг иккинчи ўйини эди.
Ўзбекистонлик ҳимоячи Абдуқодир Ҳусанов қайдномага киритилди, аммо у майдонга туширилмади.
G гуруҳидаги навбатдаги учрашувда Хосеп Гвардиола шогирдлари 23 июнь куни БААнинг «Ал-Айн» клубига қарши баҳс олиб боради. «Видад» эса бир кун аввал Италиянинг «Ювентус» жамоасига қарши ўйнайди.
2025 йилги футбол бўйича клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати 15 июндан 13 июлгача АҚШда бўлиб ўтади. Мусобақада 32 та клуб қатнашмоқда. Улар саккизта гуруҳга ажратилган ва ҳар бир гуруҳда тўрттадан жамоа жой олган. Ҳар бир гуруҳдан иккидан кучли жамоа плей-офф босқичига йўл олади.
Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати – 2025 G гуруҳи. 1-тур 2025 йил 18 июнь, чоршанба. Манчестер Сити (Манчестер, Англия) — 2:0 — Видад (Касабланка, Марокаш) Голлар: 1:0 — Фоден, 2'; 2:0 — Доку, 42' (ассист — Фоден) Қизил карточка: Рико Льюис («Манчестер Сити») — 88'
Асрлар давомида давлатлар номлари тарихий воқеалар, маданий хусусиятлар ва миллий идентичлик таъсирида шаклланган. Бироқ турли даврларда кўплаб мамлакатлар расмий номини ўзгартириш тўғрисида қарор қабул қилган — бу халқаро ҳужжатлар, музокаралар ва идентификацияда муайян қийинчиликларни келтириб чиқаришига қарамасдан.
Global Wealth Databook ва Bloomberg томонидан дунёда аҳолисининг катта қисми миллионерлардан иборат бўлган давлатлар рўйхати эълон қилинди. Ўзбекистон бу рўйхатга киритилмади.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси собиқ бош мураббийи Сречко Катанец Жаҳон чемпионати-2026'да мухлислар терма жамоадан ҳеч нарса кутмаслиги кераклигини айтди.
АҚШнинг президенти Дональд Трамп 2024 йилдаги ҳомийлар йиғилишида сўзлаб, Россия президенти Владимир Путинни Украинага ҳужум қилмаслик учун Москвага бомба ташлаш билан таҳдид қилганини маълум қилди.
БМТнинг Аҳолишунослик жамғармаси (ЮНФПА) маълум қилишича, Ғаза секторида тахминан 50 минг ҳомиладор ва эмизикли аёл бир неча кундан бери овқатга етиб бормай, жуда оғир шароитда яшамоқда.
Россия президенти Владимир Путин Роман Старовойтни транспорт вазири лавозимидан озод қилгач, у ўз жонига қасд қилгани ҳақида хабарлар тарқалди. Фожиага нима сабаб бўлган?
Исроил томонидан қўзғатилган гуманитар инқироз, Ғазога нисбатан кучайтирилган блокада ва инсонпарвар ёрдамларнинг киришини тўсиш билан янада оғирлашмоқда.
Техасда кучли ёмғир ва Гвадалупе дарёсининг тошиб кетиши оқибатида юзага келган сув тошқини оқибатида камида 104 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда The New York Times нашри хабар берди.
Исроил армиясининг қамал остидаги Ғазо секторига қилган навбатдаги тонгги ҳаво ҳужумлари натижасида камида 10 фаластинлик ҳалок бўлди. Марҳумлар орасида бир чақалоқ ҳам бор. Яна кўплаб инсонлар жароҳат олди.