Оқ уйда ўтказилган ёпиқ йиғилиш Эронга зарба бериш тўғрисида қарор қабул қилинмасдан якунланди.
Бу ҳақда The Wall Street Journal хабар берди.
Уларнинг сўзларига кўра, Вашингтоннинг Теҳронга қарши операцияда ҳарбий иштироки учрашувда “муҳокама қилинган бир неча вариантлардан бири” бўлган, бироқ АҚШ раҳбарияти кейинги қадамлар ҳақида қарор қабул қила олмади.
Таъкидланишича, бундай муҳокама фактининг ўзи кескинлик даражасини оширган, чунки АҚШ Эрон муаммосини куч билан ҳал қилиш имкониятини кўриб чиқаётгани маълум бўлди.
Аввалроқ ABC News телеканали Вашингтоннинг Исроилнинг Эронга қарши ҳарбий амалиётига қўшилиши ҳақидаги қарор яқин 24-48 соат ичида қабул қилиниши мумкинлигини хабар қилганди. Исроил телевидениесининг 12-каналига кўра, Исроил расмийлари ҳам АҚШ Исроил амалиётида иштирок этишга яқин, деб ҳисобламоқда.
Асрлар давомида давлатлар номлари тарихий воқеалар, маданий хусусиятлар ва миллий идентичлик таъсирида шаклланган. Бироқ турли даврларда кўплаб мамлакатлар расмий номини ўзгартириш тўғрисида қарор қабул қилган — бу халқаро ҳужжатлар, музокаралар ва идентификацияда муайян қийинчиликларни келтириб чиқаришига қарамасдан.
Global Wealth Databook ва Bloomberg томонидан дунёда аҳолисининг катта қисми миллионерлардан иборат бўлган давлатлар рўйхати эълон қилинди. Ўзбекистон бу рўйхатга киритилмади.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси собиқ бош мураббийи Сречко Катанец Жаҳон чемпионати-2026'да мухлислар терма жамоадан ҳеч нарса кутмаслиги кераклигини айтди.
АҚШнинг президенти Дональд Трамп 2024 йилдаги ҳомийлар йиғилишида сўзлаб, Россия президенти Владимир Путинни Украинага ҳужум қилмаслик учун Москвага бомба ташлаш билан таҳдид қилганини маълум қилди.
БМТнинг Аҳолишунослик жамғармаси (ЮНФПА) маълум қилишича, Ғаза секторида тахминан 50 минг ҳомиладор ва эмизикли аёл бир неча кундан бери овқатга етиб бормай, жуда оғир шароитда яшамоқда.
Россия президенти Владимир Путин Роман Старовойтни транспорт вазири лавозимидан озод қилгач, у ўз жонига қасд қилгани ҳақида хабарлар тарқалди. Фожиага нима сабаб бўлган?
Исроил томонидан қўзғатилган гуманитар инқироз, Ғазога нисбатан кучайтирилган блокада ва инсонпарвар ёрдамларнинг киришини тўсиш билан янада оғирлашмоқда.
Техасда кучли ёмғир ва Гвадалупе дарёсининг тошиб кетиши оқибатида юзага келган сув тошқини оқибатида камида 104 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда The New York Times нашри хабар берди.
Исроил армиясининг қамал остидаги Ғазо секторига қилган навбатдаги тонгги ҳаво ҳужумлари натижасида камида 10 фаластинлик ҳалок бўлди. Марҳумлар орасида бир чақалоқ ҳам бор. Яна кўплаб инсонлар жароҳат олди.