Конгрессменлар Трампнинг Исроил-Эрон можаросига аралашиш ваколатини чекламоқчи

Конгрессменлар Трампнинг Исроил-Эрон можаросига аралашиш ваколатини чекламоқчи

АҚШда айрим республикачи ва демократ конгрессменлар маъмуриятдан Яқин Шарқда уруш бошлашдан олдин Конгресс маъқуллашини талаб этувчи қарор бўйича овоз бериш ниятида, деб хабар беради NBC News.

Янги шаклланган коалицияга Президент Дональд Трампнинг консерватив тарафдорлари, шунингдек, АҚШнинг Конгресс розилигисиз халқаро можароларда иштирок этишига қарши чиққан прогрессив демократлар кирмоқда.

Молиявий масалаларда Трампга қарши чиқишдан чўчимаган Кентукки штатидан республикачи вакил, либертариан Томас Мэсси Калифорния штатидан демократ Ро Ханна билан биргаликда маъмуриятни ҳар қандай можарага жиддий аралашишдан аввал Конгрессдан рухсат олишга мажбурловчи ҳарбий ваколатлар тўғрисидаги қарор бўйича овоз беришни талаб қилишга интилмоқда.

“Бу бизнинг уруш эмас. Ҳатто агар шундай бўлса ҳам, Конституциямизга мувофиқ бундай масалаларни Конгресс ҳал қилиши керак”, – деб ёзди Томас Мэсси Х (Twitter) ижтимоий тармоғида.

Унинг баёноти Нью-Йоркдан Александрия Окасио-Кортес ва Мичигандан Рашида Тлаиб каби прогрессив демократларни ушбу қонун лойиҳасини қўллаб-қувватлашга ундади.

“Мен бу қарорни қўллаб-қувватлаш имкониятини интиқлик билан кутяпман. Америкаликлар эндиликда бундай найрангларга ишонмайди. Бизга Ироқдаги «оммавий қирув қуроли» ҳақида ёлғон айтишган, бу миллионлаб одамларнинг ҳаётига ва тақдирига таъсир кўрсатган. Трамп Конгресс овоз бермагунча уруш бошлай олмайди”, – деди Рашида Тлаиб.

Мэсси ва Ханна ушбу ташаббусни яқин кунларда Палатада тўлиқ овоз беришга олиб чиқиш мақсадида афзалликка эга қарор сифатида тақдим этишни режалаштирмоқда. Трампга яқин Луизиана вакили, спикер Майк Жонсон ушбу ҳарбий ваколат тўғрисидаги қарорни бекор қилиш имкониятига эга бўлиши мумкин.

Вашингтонда, Виржиния штатидан демократ сенатор Тим Кейн Трампнинг АҚШни Эронга қарши урушга бир томонлама тортишига йўл қўймаслик ҳаракатларини бошқармоқда.

“Мен Исроил ва Эрон ўртасидаги ҳарбий қарама-қаршиликнинг сўнгги авж олиши АҚШни яна бир тугамас можарога тортиши мумкинлигидан хавотирдаман. Америка халқи Яқин Шарқда яна бир тугамас урушда иштирок этишни хоҳламайди”, – деди Тим Кейн.

Мэсси ва Ханна Трампнинг илк маъмурияти даврида ҳам АҚШнинг Ямандаги урушдаги иштирокини чеклашга қаратилган шунга ўхшаш қарор муаллифларидан бўлишган. Гарчи Трамп бу қарорни (Қўшма Палата ва Сенат қабул қилганидан сўнг) имзоламаган бўлса-да, АҚШ армиясининг фаол иштирокини тўхтатишга қарор қилган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!

Кеча Ўзбекистонда энг иссиқ ҳарорат рекорди янгиланди!

Бу хақда Ўзгидромет хабар бермоқда.

Россия санкциялар билан таҳдид қилмоқда: нишонда Ўзбекистон ҳам бор!

Кремль мазкур давлатларда рус тилининг мақомини пасайтирувчи қонунлар қабул қилинаётганидан норозилик билдирган

Кеча Тошкентда рекорд даражадаги иссиқ ҳаво қайд этилди

2025 йил 4 июль куни Тошкент шаҳрида ҳарорат +43,5°C га етди.

Миллий терма жамоамиз дарвозабони Ўткир Юсуповнинг Эрон клубидаги келажаги нима бўлади?

Бу ҳақда Uzbekistan Legionaries хабар берди.

"Манчестер Сити"ни тарк этадиган навбатдаги футболчи номи аниқ бўлиб бормоқда

Бу ҳақда инсайдер Фабрицио Романо хабар бермоқда.

Қозоғистонда 1 миллионга яқин сайғоқни отишга қарор қилишди

Қозоғистон ҳукумати Қизил китобга киритилган, аммо эндиликда кўпайиб кетган «сайғоқлар сонини мувофиқлаштириш»га қарор қилди.

Қатор давлатлар миллий ўзликка қайтиш мақсадида номини ўзгартирди

Асрлар давомида давлатлар номлари тарихий воқеалар, маданий хусусиятлар ва миллий идентичлик таъсирида шаклланган. Бироқ турли даврларда кўплаб мамлакатлар расмий номини ўзгартириш тўғрисида қарор қабул қилган — бу халқаро ҳужжатлар, музокаралар ва идентификацияда муайян қийинчиликларни келтириб чиқаришига қарамасдан.

Мирзабек Холмедов янги лавозимга тайинланди

Бу ҳақда Маданият вазирлиги хабар берди.

Дунёда энг кўп миллионерлар яшайдиган давлатлар эълон қилинди

Global Wealth Databook ва Bloomberg томонидан дунёда аҳолисининг катта қисми миллионерлардан иборат бўлган давлатлар рўйхати эълон қилинди. Ўзбекистон бу рўйхатга киритилмади.

Тошкентда жазирама туфайли светофорлар эрий бошлади (ФОТО)

Ҳарорат аллақачон +52°Cга чиққани айтилмоқда.

Маҳмуд Мурадов чехиялик моделнинг қўлини сўради

Ўзбекистонлик собиқ UFC жангчиси иккинчи маротаба уйланиш арафасида.

Тошкентда андижонлик "доставкачи" йигитни зўрлаган 2 нафар аёл қамалди

31 ёшли С.А. пиццани олиб қўлига доставкачига пул тутқақазади ва уйга таклиф қилади.

Аёлларнинг пенсия ёши яна 6 ойга оширилди

Низом 1 июлдан кучга кирди

Ўзбекистонлик яна бир футболчи "Манчестер Сити"га ўтиши мумкин

Бу ҳақда Отабек Умаров айтиб ўтди.

Сречко Катанец: "Жаҳон чемпионатида терма жамоадан ҳеч нима кутманглар"

Ўзбекистон миллий терма жамоаси собиқ бош мураббийи Сречко Катанец Жаҳон чемпионати-2026'да мухлислар терма жамоадан ҳеч нарса кутмаслиги кераклигини айтди.

ЖЧ-2026 «тарихдаги энг ифлос мусобақа» бўлиши мумкин

Экологларга кўра, бу чемпионат атмосферага 9 млн тонна СО2 чиқариши мумкин.

Николай Валуев 15 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинди

Бу ҳақда ҳукмлар материалларига таяниб, "ТАСС" нашри хабар бермоқда.

Жалолиддин Аҳмадалиев жаримага тортилди

Хонанда шоирнинг шеъридан рухсатсиз фойдаланган яна бир хонанда Жалолиддин Аҳмадалиев жаримага тортилди.

Киевда Украина Хавфсизлик хизмати полковниги ўлдирилди

2025 йил 10 июл тонгида Киевнинг Голосеев туманида Украина Хавфсизлик хизмати (СБУ) полковниги ўлдирилди, деб хабар бермоқда “РБК-Украина”.

Ашурматов: "Ҳусанов "Манчестер Сити"га ўтганидан кейин ўзгармади"

Рустам Ашурматов қишда “Манчестер Сити” футболчисига айланган Абдуқодир Хусанов ҳақида фикр билдирди.

Самарқандда 16 ёшли қиз операция пайти вафот этди

Ҳозирда ҳолат юзасидан суд-тиббий экспертизаси тайинланган.

Исроил бир кечада Ғазода 97 нафар фаластинликни ўлдирди

Бу ҳақда Al Masirah телеканали маълум қилди.

Трамп Путинни Москвага бомба ташлаш билан таҳдид қилганини айтди

АҚШнинг президенти Дональд Трамп 2024 йилдаги ҳомийлар йиғилишида сўзлаб, Россия президенти Владимир Путинни Украинага ҳужум қилмаслик учун Москвага бомба ташлаш билан таҳдид қилганини маълум қилди.

БМТ: Ғазода 50 минг ҳомиладор ва эмизикли аёл бир неча кундан буён овқатсиз қолган

БМТнинг Аҳолишунослик жамғармаси (ЮНФПА) маълум қилишича, Ғаза секторида тахминан 50 минг ҳомиладор ва эмизикли аёл бир неча кундан бери овқатга етиб бормай, жуда оғир шароитда яшамоқда.

Россия транспорт вазирининг ўз жонига қасд қилиши қурилишдаги коррупция билан боғлиқ — ОАВ

Россия президенти Владимир Путин Роман Старовойтни транспорт вазири лавозимидан озод қилгач, у ўз жонига қасд қилгани ҳақида хабарлар тарқалди. Фожиага нима сабаб бўлган?

Ғазода Исроил ҳужумлари оқибатида 15 нафар фаластинлик ҳалок бўлди

Исроил томонидан қўзғатилган гуманитар инқироз, Ғазога нисбатан кучайтирилган блокада ва инсонпарвар ёрдамларнинг киришини тўсиш билан янада оғирлашмоқда.

2023 йил 7 октябридан буён Ғазо ва Ғарбий соҳилда 17 мингдан ортиқ фаластинилик ўқувчи ҳалок бўлди — Фаластин таълим вазирлиги

Фаластин Миллий маориф ва олий таълим вазирлигининг маълумотига кўра, 2023 йил 7 октябридан буён — Исроилнинг Ғазо секторига қарши ҳарбий амалиётлари бошланганидан бери — Ғазо ва ишғол этилган Ғарбий соҳилда 17 315 нафар ўқувчи ҳалок бўлган, яна 27 191 нафар ўқувчи яраланган.

NYT: Техасдаги сув тошқини қурбонлари сони 104 нафарга етди

Техасда кучли ёмғир ва Гвадалупе дарёсининг тошиб кетиши оқибатида юзага келган сув тошқини оқибатида камида 104 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда The New York Times нашри хабар берди.

Бугун лавозимидан озод қилинган Россия транспорт вазири Роман Старовойт вафот этди

Маълумотларга кўра, Роман Старовойт Москва яқинидаги Одинцово шаҳридаги шахсий уйида ўлик ҳолда топилган.

Исроилнинг Ғазога ҳаво ҳужумлари оқибатида 10 фаластинлик ҳалок бўлди, улар орасида чақалоқ ҳам бор

Исроил армиясининг қамал остидаги Ғазо секторига қилган навбатдаги тонгги ҳаво ҳужумлари натижасида камида 10 фаластинлик ҳалок бўлди. Марҳумлар орасида бир чақалоқ ҳам бор. Яна кўплаб инсонлар жароҳат олди.

Қорасарой кўчасида контейнер ёниб кетди

Айтилган манзилда ёнғин навбатчиликда турган ёнғин қутқарув экипажлари томонидан зудлик билан соат 11:32 да ўчирилди.

Россиянинг Украинага навбатдаги зарбалари камида уч кишининг ҳаётига зомин бўлди

Украина расмийлари маълумотларига кўра, Одессада дрон зарбаси оқибатида янги қурилган бинодаги қўриқчи ҳалок бўлган

Исроил ҳарбийлари Яманга зарба берди

Исроил мудофаа вазири Исраэл Кац ҳусийларга қарашли портлар ва электр станциясига ҳарбий-ҳаво кучлари томонидан ҳужум қилинганини тасдиқлади

Эронда Исроил разведкаси билан алоқадор агент қўлга олинди

Бу ҳақда FARS агентлиги Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси (IRGC) матбуот хизматининг маълумотига таяниб хабар берди.

Ғазода ўт очишни тўхтатиш бўйича музокараларнинг биринчи босқичи самарасиз тугади

Бу ҳақда Sky News Arabia телеканали "Report" хабарига таянган ҳолда маълум қилди.

Таиландда пушти темиратки касаллиги тарқалмоқда

Қайд этилишича, ушбу касаллик кўпинча болалар ва ёшларда кузатилади — бу танада «она» деб аталадиган катта доғнинг пайдо бўлиши билан бошланади

Масжид қурилиши баҳонасида одамлардан пул олганлар ушланди

Кўрилган чора-тадбирлар натижасида ушбу фуқароларнинг шахси аниқланган

Покистонда кўп қаватли бино қулаб тушди, қурбонлар бор

Маҳаллий ОАВ хабарларига кўра, саккизга яқин фуқаро вайроналар остида қолган бўлиши мумкин.

Бўстонлиқдаги адирликда ёнғин 2 соатда қуршаб олинди

Ёнғин ҳудуди кенгайишига йўл қўймаслик учун «Бурчмулла» ўрмон хўжалигидан ҳам ёнғин ўчириш ишларига ходимлар жалб қилинган.

Суриянинг Латакия ҳудудида кучли ўрмон ёнғинлари авж олмоқда — ОАВ

Олов тез тарқалаётгани сабабли 20 дан ортиқ шаҳар ва қишлоқлар аҳолиси эвакуация қилинди.