АҚШ президенти Доналд Трамп Россия раҳбари Владимир Путиннинг Эрон инқирозини ҳал қилишда воситачилик қилиш таклифига ҳозирча қизиқиш билдирмаганини маълум қилди.
"Мен кеча у билан гаплашдим. Биласизми, у воситачиликда ёрдам таклиф қилди. Мен эса аввал Россия-Украина масаласини ҳал қилишимиз кераклигини айтдим" — деди Қўшма Штатлар етакчиси.
Трамп, шунингдек, Россия ва Украинани "аҳмоқ" деб атади ва яна бир бор "Агар мен президент бўлганимда, Украина уруши ҳеч қачон содир бўлмасди", дея таъкидлади.
Кремл Путин ва Трамп ўртасида бўлган янги телефон суҳбати ҳақида маълумот бермади.
14 июн куни, Москва ва Вашингтон Путиннинг Трамп билан Яқин Шарқдаги вазиятнинг кескинлашуви юзасидан телефон орқали суҳбатлашганини билдирган эди.
"Суҳбат бир соатча давом этди, аниқроғи. Бу мазмунли, очиқ ва энг муҳими, жуда фойдали суҳбат бўлди", — деган эди Россия президентининг ёрдамчиси Юрий Ушаков.
Трамп эса 14 июн куни Truth Social тармоғида: "Путин бугун эрталаб менга қўнғироқ қилиб, туғилган куним билан табриклади, лекин бундан ҳам муҳими, биз Эрон масаласи ҳақида гаплашдик. Путин бу мамлакатни жуда яхши билади", — деб ёзганди. Трампнинг таъкидлашича, суҳбатда Украина масаласига анча кам вақт ажратилган.
ATTO компанияси хабар беришича, 3–4 декабрь кунлари амалга оширилган йўл ҳақи учун кечиктирилган тўловлар тизим томонидан ечиб олина бошлайди.
Сабаби техник носозликлар бўлиб, баъзи тўловлар аввалроқ ечилмай қолган. Қўрқманг! Бу хатолик эмас, фақат ўша кунларда сарфлаган ҳақиқий суммагина ечилади.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
«Манчестер Сити» бош мураббийи Пеп Гвардиола «Брентфорд» устози Кейт Эндрюснинг биринчи бўлимида Абдуқодир Ҳусанов майдондан четлатилиши керак эди, деб ҳисоблаётгани ҳақида ўз фикрларини билдирди.
Исроил Сурия ҳудудининг бир қисмини оккупация қилиб турганига қарамасдан, Дамашқ ҳукумати билан хавфсизлик масалалари бўйича келишувга эришишга интилаётганини билдирди.
АҚШ президенти Дональд Трамп миллатга қилган навбатдаги мурожаатида ўз маъмурияти фаолиятини юқори баҳолаб, мамлакатдаги мавжуд муаммолар учун собиқ президент Жо Байден бошчилигидаги демократларни айблади. Тахминан 20 дақиқа давом этган чиқишида у иқтисод, хавфсизлик, миграция ва ташқи сиёсат масалаларига тўхталиб ўтди.
Германия канцлери Фридрих Мерцнинг айтишича, АҚШ ва Европа Украина учун муҳокама қилаётган хавфсизлик кафолатлари айрим ҳолатларда тинчликпарвар кучлар Россия томонидан қилинган ҳужумларни қайтариши мумкинлигини назарда тутади.
Яқинда Қора денгизда амалга оширилган ҳужумлар Қора денгизда кемалар қатнови хавфсизлигига жиддий таҳдид солмоқда. Тижорат ва фуқаролик кемаларига қилинган ҳужумлар ҳеч кимга фойда келтирмайди. Бу масала бўйича ҳар икки томонга ўз огоҳлантиришларимизни аниқ етказдик.
Афғонистондан контрабанда қилиниб, Бухоро шаҳри ҳудудига яшириб кетилган соф вазни 4 кг 715 г бўлган «опий» моддасини хуфия жойдан олган икки шахс қўлга олинди.
Институт томонидан ўтказилган сўровнома иштирокчиларининг 72 фоизи қуйидаги шартларни ўз ичига олган тинчлик режасига рози бўлиши мумкинлигини билдирган: урушни ҳозирги фронт чизиғида “музлатиб қўйиш” ва Украина учун хавфсизлик кафолатлари — аммо оккупация қилинган ҳудудларни расман Россияники деб тан олмасдан. 14 фоиз иштирокчи бундай режани ҳам рад этган.
Германия ташқи ишлар вазири Йоханн Вадефуль Россияни «агрессив ва империалистик сиёсат» юритишда айблаб, Москва НАТОга қарши урушга тайёргарлик кўраётганини билдирди.