“РИА Новости”, “Известия” ва “Российская газета”нинг Европа Иттифоқида (ЕИ) трансляциясини тақиқлашига жавобан Россия Европа Иттифоқининг ўнлаб оммавий ахборот воситаларидан фойдаланиш имкониятини чеклади. Рўйхатга 81 та нашр ва агентлик киритилган. Улар орасида Agence France-Presse, Politico, La Stampa и La Repubblica, El Pais ва El Mundo, Der Spiegel бор.
"Россия томони бир неча бор ва турли даражаларда маҳаллий журналистларга нисбатан сиёсий сабабларга кўра таъқиб қилиш ва Россия оммавий ахборот воситаларига Европа Иттифоқи ҳудудидаги асоссиз тақиқлар эътибордан четда қолмаслиги ҳақида огоҳлантирган" - дейилади Россия Ташқи ишлар вазирлиги сайтида.
Рўйхатга 25 давлатнинг ОАВлари киритилган. Улар орасида Германиянинг Die Zeit журнали, Польшанинг Belsat телеканали, Франциянинг Le Monde ва Liberation газеталари, Euobserver интернет нашри, Швециянинг SVT телерадиокомпанияси бор эди. ТИВнинг қўшимча қилишича, агар Россия оммавий ахборот воситаларига қўйилган чекловлар олиб ташланса, Россия томони ҳам “кўрсатилган медиа операторларига нисбатан ўз қарорини қайта кўриб чиқади”.
Шимолий Корея армияси аскарлари Украина фронтига жўнаб кетиш арафасида Россия ҳудудида машғулотлар ўтказмоқда. Интернетда кореялик ҳарбийлар акс этган видео пайдо бўлди.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси ва Таиланднинг «Патум Юнайтед» клуби ҳужумчиси Игорь Сергеев январь ойида Осиё кубоги доирасидаги Австралия билан 3-тур ўйинида (1:1) тиззасидан жиддий жароҳат олиб сафдан чиққан эди.
Жорий нам ҳаво оқимлари 14 октябрь кундуз куни республиканинг катта қисмида, тунда ва 15 октябрь кундуз куни водийда ҳам 'яхшигина' тинимсиз ёмғир ёғдириши мумкин экан.
Сунъий интеллект соҳасидаги этика бўйича тадқиқотлар ва ишланмаларни қўллаб-қувватлашга қаратилган Беруний номидаги ЮНEСКО–Ўзбекистон халқаро мукофоти таъсис этилди.
Анқарада содир этилган теракт оқибатида 4 киши ҳалок бўлди, яна 14 киши яраланди. Бу ҳақда Туркия президенти Ражаб Эрдўғон маълум қилди , деб ёзади «Интерфакс» .
Шимолий Ғазо қамалининг 19-куни. Байт-Лахияни тарк этишга муваффақ бўлган гувоҳлар йўллар бўйлаб ётган тинч аҳолининг кўп сонли жасадлари ётгани ва эркаклар оммавий ҳибсга олингани ҳақида хабар беришди.