Россияда 200 дан ортиқ савдо марказлари 2025 йилда асосий ставканинг ошиши туфайли банкрот бўлиши мумкин.
Россиядаги савдо марказларининг оммавий банкрот бўлиши эҳтимоли ҳақида Савдо марказлари иттифоқининг Иқтисодий ривожланиш вазирлиги раҳбари Максим Решетников номига йўллаган мактубида сўз боради, деб ёзади «Коммерсант». Ташкилотнинг таъкидлашича, бу асосий ставканинг 21% гача кўтарилиши туфайли кредит юкининг ортиши туфайли содир бўлиши мумкин.
«Коммерсант»нинг ёзишича, кўплаб савдо марказлари аллақачон молиявий барқарорликни сақлашда муаммоларга дуч келмоқда. СТЦ маълумотларига кўра, ишлаётган объектларнинг ярмида, шу жумладан ўзгарувчан ставкада кредитлар мавжуд. Ташкилот ҳукуматни ставкаларни 7-10 фоизгача субсидиялашга ва айрим мавжуд кредитлар шартларини ўзгартиришга мораторий жорий этишга чақирди.
CORE.XP консалтинг компаниясининг катта директори Марина Малахатконинг айтишича, баъзи мулкдорлар ўз активларини сотишни хоҳлашади, аммо улар кредитларни қоплаш учун ўз пулларини сарфлашга тайёр эмаслар. Унинг прогнозларига кўра, 2025 йилда камида 200 та савдо марказлари ёпилиш хавфи остида бўлади.
Мамлакат мудофаа вазири Андрей Белоусов таъкидлашича, амалиёт “стратегик ҳужум воситалари душманнинг ядровий зарбасига кучли жавоб бериш”ни машқ қилиш мақсадини кўзлаган.
Жорий нам ҳаво оқимлари 14 октябрь кундуз куни республиканинг катта қисмида, тунда ва 15 октябрь кундуз куни водийда ҳам 'яхшигина' тинимсиз ёмғир ёғдириши мумкин экан.
Bloomberg хабарига кўра, Россия армияси Украинанинг шарқий қисмида илгарилашда жадал суръат касб этиб, ўтган ҳафтада бу йилнинг ҳар қандай вақтига қараганда кўпроқ ҳудудларни эгаллаб олди.
Исроил мудофаа кучлари аскарлари Ғазо секторида Фаластиннинг Хамас ҳаракати сиёсий бюроси аъзоларидан бири бўлган Иззаддин Кассабни ўлдирди . Бу ҳақда армия матбуот хизмати хабар берди.
Нигерияда қатор тошқинлар оқибатида 321 киши ҳалок бўлди, мамлакатнинг 36 штатидан 34 тасида 1,374 миллион киши зарар кўрди. Умумий ҳисобда табиий офатдан 217 та аҳоли пункти жабрланган.
Демократик партия вакили Камала Харрис ва Республикачилар партиясидан номзод Доналд Трамп ўртасидаги Америка Қўшма Штатлари президентлиги учун курашда қарийб 14,7 миллиард доллар сарфланган.
Ғазо секторида Исроил кучларининг блокададаги Фаластин анклавининг турли ҳудудларига уюштирган ҳужумлари ва бомбардимонлари натижасида бир кунда 50 дан ортиқ фаластинлик ҳалок бўлди.
Грузия прокуратураси парламент сайловларидаги қонунбузарликлар бўйича 47 та жиноий иш бўйича тергов олиб бормоқда, деб хабар беради департамент сайтида.