Япония ва Европа Иттифоқи мудофаа шартномасини туздилар, Европа Иттифоқи бош дипломати Жосеп Боррел буни тарихий ва «жуда ўз вақтида» қадам деб атади.
Боррелл ва унинг япониялик ҳамкасби Такеши Ивая қўшма ҳарбий машғулотлар ўтказиш, мудофаа саноати ва космик хавфсизлик соҳасида ахборот алмашиш ҳамда бошқа масалалар бўйича келишувни тақдим этди.
«Мен вазир Ивая билан биргаликда Европа Иттифоқи ва Япония ўртасида хавфсизлик ва мудофаа соҳасидаги ҳамкорликни эълон қилишдан жуда мамнунман», деди Боррелл.
Ўнлаб йиллар давомида ҳарбий техника учун АҚШга таяниб келган Япония, шунингдек, Европа Иттифоқи аъзолари Италия ва Буюк Британия билан 2035 йилгача тайёр бўлиши кутилаётган янги қирувчи самолётни ишлаб чиқмоқда.
Мамлакат мудофаа вазири Андрей Белоусов таъкидлашича, амалиёт “стратегик ҳужум воситалари душманнинг ядровий зарбасига кучли жавоб бериш”ни машқ қилиш мақсадини кўзлаган.
Жорий нам ҳаво оқимлари 14 октябрь кундуз куни республиканинг катта қисмида, тунда ва 15 октябрь кундуз куни водийда ҳам 'яхшигина' тинимсиз ёмғир ёғдириши мумкин экан.
Bloomberg хабарига кўра, Россия армияси Украинанинг шарқий қисмида илгарилашда жадал суръат касб этиб, ўтган ҳафтада бу йилнинг ҳар қандай вақтига қараганда кўпроқ ҳудудларни эгаллаб олди.
Исроил мудофаа кучлари аскарлари Ғазо секторида Фаластиннинг Хамас ҳаракати сиёсий бюроси аъзоларидан бири бўлган Иззаддин Кассабни ўлдирди . Бу ҳақда армия матбуот хизмати хабар берди.
Нигерияда қатор тошқинлар оқибатида 321 киши ҳалок бўлди, мамлакатнинг 36 штатидан 34 тасида 1,374 миллион киши зарар кўрди. Умумий ҳисобда табиий офатдан 217 та аҳоли пункти жабрланган.
Демократик партия вакили Камала Харрис ва Республикачилар партиясидан номзод Доналд Трамп ўртасидаги Америка Қўшма Штатлари президентлиги учун курашда қарийб 14,7 миллиард доллар сарфланган.
Ғазо секторида Исроил кучларининг блокададаги Фаластин анклавининг турли ҳудудларига уюштирган ҳужумлари ва бомбардимонлари натижасида бир кунда 50 дан ортиқ фаластинлик ҳалок бўлди.
Грузия прокуратураси парламент сайловларидаги қонунбузарликлар бўйича 47 та жиноий иш бўйича тергов олиб бормоқда, деб хабар беради департамент сайтида.