Ижтимоий тармоқларда Олтинкўл тумани “Қорақалпоқ” маҳалласида жойлашган 38-умумтаълим мактаб директорининг мактаб ўқувчиларини калтаклаётгани акс этган видеолавҳа тарқалди. Ҳолат юзасидан Андижон вилоят мактабгача ва мактаб таълим бошқармаси расмий маълумот берди.
Қайд этилишича, ҳодисага аниқлик киритиш мақсадида вилоят ММТБ масъуллари томонидан ишчи гуруҳ тузилиб, тегишли ташкилотлар ва ҳуқуқ-тартибот идоралари ҳамкорлигида ўрганиш ишлари олиб борилмоқда.
“Шу ўринда Андижон вилояти Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси зўравонликнинг ҳар қандай турини кескин қоралаган ҳолда, ўқитувчи ва ўқувчи муносабатларида педагогик этика қоидаларига риоя этиш зарур эканлигини маълум қилади”, дейилади бошқарма муносабатида.
Таъкидланишича, ишчи гуруҳ томонидан ўрганиш якунларига кўра, батафсил маълумот берилади.
Мамлакат мудофаа вазири Андрей Белоусов таъкидлашича, амалиёт “стратегик ҳужум воситалари душманнинг ядровий зарбасига кучли жавоб бериш”ни машқ қилиш мақсадини кўзлаган.
Sky News Arabia телеканали ўз манбасига таяниб, Россия ҳужумдан бир неча соат олдин Эронни Исроилнинг яқинлашиб келаётган зарбаси ҳақида огоҳлантирганини хабар қилди.
Жорий нам ҳаво оқимлари 14 октябрь кундуз куни республиканинг катта қисмида, тунда ва 15 октябрь кундуз куни водийда ҳам 'яхшигина' тинимсиз ёмғир ёғдириши мумкин экан.
Bloomberg хабарига кўра, Россия армияси Украинанинг шарқий қисмида илгарилашда жадал суръат касб этиб, ўтган ҳафтада бу йилнинг ҳар қандай вақтига қараганда кўпроқ ҳудудларни эгаллаб олди.
Исроил мудофаа кучлари аскарлари Ғазо секторида Фаластиннинг Хамас ҳаракати сиёсий бюроси аъзоларидан бири бўлган Иззаддин Кассабни ўлдирди . Бу ҳақда армия матбуот хизмати хабар берди.
Нигерияда қатор тошқинлар оқибатида 321 киши ҳалок бўлди, мамлакатнинг 36 штатидан 34 тасида 1,374 миллион киши зарар кўрди. Умумий ҳисобда табиий офатдан 217 та аҳоли пункти жабрланган.
Демократик партия вакили Камала Харрис ва Республикачилар партиясидан номзод Доналд Трамп ўртасидаги Америка Қўшма Штатлари президентлиги учун курашда қарийб 14,7 миллиард доллар сарфланган.
Ғазо секторида Исроил кучларининг блокададаги Фаластин анклавининг турли ҳудудларига уюштирган ҳужумлари ва бомбардимонлари натижасида бир кунда 50 дан ортиқ фаластинлик ҳалок бўлди.
Грузия прокуратураси парламент сайловларидаги қонунбузарликлар бўйича 47 та жиноий иш бўйича тергов олиб бормоқда, деб хабар беради департамент сайтида.