БМТ миссияси, шунингдек, Судандаги жинсий зўравонлик ҳақида хабар бериб , унинг кўламини «ҳайратланарли» деб атади.
Гуруҳ зўрлаш, жинсий қуллик ва мажбурий никоҳ қурбонлари бўлган аёлларнинг ёши 8 ёшдан 75 ёшгача.
Ҳуқуқ ҳимоячилари бундай жиноятларнинг аксариятида Судан Тезкор ҳаракат кучлари аъзоларини айбламоқда. 2023 йилда улар ва Судан қуролли кучлари ўртасида қуролли тўқнашув бошланди, натижада 14 миллион киши қочқинга айланди.
Кўпгина шаҳарларда ғолиб томоннинг аскарлари аёллар ва қизларни ўз лагерларига ҳайдаб, у эрда таҳқирланади ёки ғайриинсоний шароитларда ушлаб турилади ва жинсий қулликка мажбурланади.
Шунингдек, бу йил Суданда қўлга олинган қизларни мажбуран турмушга бериш ҳоллари сони кескин ошган.
Бир неча кун олдин қишлоқ қўлга олиниб, унинг эркаклари ўлдирилганида, 100 дан ортиқ аёл ҳарбийлар қўлига тушиб қолмаслик учун ўз жонига қасд қилгани хабар қилинган эди.
«Ҳозир Суданда хавфсиз жой йўқ», деди мамлакатдаги мустақил халқаро фактларни аниқлаш миссияси раҳбари Муҳаммад Чанде Усмон.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
Финландия бош вазири Петтери Орпо мамлакат иқтисодиёти жуда ёмон аҳволда эканини, бунинг асосий сабаби Россия томонидан келаётган таҳдидлар билан боғлиқлигини айтди.
Германия канцлери Фридрих Мерцнинг айтишича, АҚШ ва Европа Украина учун муҳокама қилаётган хавфсизлик кафолатлари айрим ҳолатларда тинчликпарвар кучлар Россия томонидан қилинган ҳужумларни қайтариши мумкинлигини назарда тутади.
Яқинда Қора денгизда амалга оширилган ҳужумлар Қора денгизда кемалар қатнови хавфсизлигига жиддий таҳдид солмоқда. Тижорат ва фуқаролик кемаларига қилинган ҳужумлар ҳеч кимга фойда келтирмайди. Бу масала бўйича ҳар икки томонга ўз огоҳлантиришларимизни аниқ етказдик.
Афғонистондан контрабанда қилиниб, Бухоро шаҳри ҳудудига яшириб кетилган соф вазни 4 кг 715 г бўлган «опий» моддасини хуфия жойдан олган икки шахс қўлга олинди.
Институт томонидан ўтказилган сўровнома иштирокчиларининг 72 фоизи қуйидаги шартларни ўз ичига олган тинчлик режасига рози бўлиши мумкинлигини билдирган: урушни ҳозирги фронт чизиғида “музлатиб қўйиш” ва Украина учун хавфсизлик кафолатлари — аммо оккупация қилинган ҳудудларни расман Россияники деб тан олмасдан. 14 фоиз иштирокчи бундай режани ҳам рад этган.
Германия ташқи ишлар вазири Йоханн Вадефуль Россияни «агрессив ва империалистик сиёсат» юритишда айблаб, Москва НАТОга қарши урушга тайёргарлик кўраётганини билдирди.