Россияда 12 ёшли ўқувчи қизнинг қотили қўлга олинди. У айбини тан олди

Россияда 12 ёшли ўқувчи қизнинг қотили қўлга олинди. У айбини тан олди

 

Нижний Новгород вилоятида 12 ёшли ўқувчининг қотили ҳибсга олинди. У ўз айбига иқрор бўлди. Бу ҳақда ТАСС хабар бермоқда.

59 ёшли Сергей Матюшин мактаб ўқувчисини ўлдирганлик ва зўрлаганини тан олди. 

13 май куни Нижний  Новгород вилояти қишлоғидаги ўрмон камаридан пичоқ жароҳатлари ва жинсий  зўравонлик белгилари бўлган қизчанинг жасади топилди. Мактабдан кейин қиз ота-онасига  қўнғироқ  қилиб, уйига кетаётганини айтган. Кейин эса алоқага чиқмаган. 

Кузатув камераларида велосипед ҳайдаб кетаётган эркак кўринган. Қишлоқ аҳолиси эса бу эркакни мактаб атрофида тез-тез кўришганини айтган. Шундан кейин ўша эркакнинг изига тушишган. 

Матюшин илгари жинсий жиноятлар учун судланган. 15 ёшида у иккита ёш қизни зўрлаган. Ўша пайтда у  15 ёшда эди, шу сабабли жиноий жавобгарликдан озод қилинган. Олти йилдан сўнг, Матюшин янги жиноят содир этди. У болаларга нисбатан зўравонлик қилгани учун 10 йилга ҳукм қилинди.

Озод қилинганидан сўнг, 2004 йилда Матюшин лифтдаги саккиз ёшли қизчага пичоқ билан ҳужум қилди.  У қочишга муваффақ бўлди, уй ижарачилари эркакни ушлаб олишди. Тинтув давомида педофилдан учта  пичоқ ва арқонни топилганди. У 11 йилга озодликдан маҳрум этилди. Кейин эса 2016 йилда озод қилинган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!