Россия ва Туркия муносабатлари совуқлашяпти. Нега?

Россия ва Туркия муносабатлари совуқлашяпти. Нега?

Москва ва Анқара муносабатлари яна янги инқироз ёқасида турибди: бунинг белгиси сифатида Россия етакчиси Владимир Путиннинг Туркияга ва шахсан президент Ражаб Тоййиб Эрдўғон "манзили"га қарата айтган аччиқ гапларини келтириш мумкин. Июнь ойида Путин Санкт-Петербург халқаро иқтисодий форуми доирасида Анқарани Киевга ҳарбий ёрдам бергани учун қоралади ва Эрдўғон бошчилигидаги ҳукумат Ғарб молия институтлари билан кўпроқ "ош-қатиқ" бўлаётганидан норозилигини ифодалади.

Сайловлар, санкциялар ва қуроллар

Москва Ражаб Тоййиб Эрдўғон Туркия президентлиги курсисини қайта эгаллаганидан сўнг Кремлнинг хайрихоҳлигига жавобан ўзига нисбатан дўстона қадамлар ташлашидан умидвор эди. Бироқ иқтисодий муаммолар Туркияни АҚШ ва Европа Иттифоқи(ЕИ) билан яқинлашишга ундаяпти. Бу ҳақда Американинг “Карнеги” илмий-тадқиқот маркази экспертлари маълум қилди.

Москва ва Анқара муносабатлари яна янги инқироз ёқасида турибди: бунинг белгиси сифатида Россия етакчиси Владимир Путиннинг Туркияга ва шахсан президент Ражаб Тоййиб Эрдўғон "манзили"га қарата айтган аччиқ гапларини келтириш мумкин. Июнь ойида Путин Санкт-Петербург халқаро иқтисодий форуми доирасида Анқарани Киевга ҳарбий ёрдам бергани учун қоралади ва Эрдўғон бошчилигидаги ҳукумат Ғарб молия институтлари билан кўпроқ "ош-қатиқ" бўлаётганидан норозилигини ифодалади.

Анқара расмийлари бу танқидни четлаб ўтишди, бироқ Путиннинг ўзининг энг яқин шерикларидан бирига нисбатан риторикасини кучайтиришга нима ундагани, жумладан, Россиядан Туркияга табиий газ ва буғдой етказиб беришни тўхтатиш ҳақидаги таҳдидлари кўпчиликнинг эътиборини тортди. Агар бунга Путиннинг қолдирилган Туркияга сафари, ўзаро савдо ҳажмининг қисқариши ва Анқаранинг АҚШ билан қурол-яроғ етказиб бериш масалаларида яқинлашаётганини қўшсак, икки давлат муносабатларининг совуқлашаётганини сезиш қийинмас.

Нимадир нотўғри бажарилди

Таҳлилчиларнинг фикрича, 2023 йил май ойида Туркияда бўлиб ўтадиган президентлик ва парламент сайловлари олдидан Кремль Эрдўғонга, шунингдек, унинг "Адолат ва тараққиёт" партиясига пул тиккан. Москва Анқарага "Аккую" АЭС қурилиши учун 20 миллиард доллар ажратди, шунингдек, туркларнинг 2022 йилда етказиб берилган табиий газ учун тўловларини кечиктиришига рози бўлди.

Ўшанда Россия раҳбарияти Эрдўғон қайта сайланганидан кейин бунга жавобан дўстона қадамлар ташлашига умид қилгани аниқ. Бироқ Анқара мамлакатдаги оғир иқтисодий вазият фонида АҚШ ва ЕИ билан яқинлашишга қарор қилди. Эрдўғон тез-тез Брюсселни ЕИга кириш бўйича музокараларни қайта бошлашга чақира бошлади. Шунингдек, январь ойининг охирида Анқара Швециянинг НАТОга аъзо бўлиш аризасини блоклашни тўхтатди, шундан сўнг Қўшма Штатлар модернизация қилинган F-16 қирувчи самолётларини етказиб бериш бўйича тақиқларини бекор қилди.

Шундай қилиб, Анқара ниҳоят F-16 га муқобил сифатида Москвадан Су-35 ва Су-57 қирувчи самолётларини сотиб олиш ғоясидан воз кечди. Бундан ташқари, Анқара ва Вашингтон Туркия томони Россиянинг С-400 зенит-ракета комплексларидан воз кечиши шарти билан туркларнинг F-35 қирувчи самолётлари дастурига қайтиши бўйича музокараларни фаоллаштирди.

Эрдўғоннинг Вашингтонга ташрифидан янги силжиш келишувлари кутилган эди. Дастлаб у 9 майга белгиланган эди, бироқ номаълум сабабларга кўра сўнгги дақиқада номаълум муддатга қолдирилди. Туркия Ташқи ишлар вазирлиги ташрифга тайёргарлик кўриш мақсадида “юқори даражадаги мулоқот” давом этиши ҳақидаги соддалаштирилган формуладан фойдаланди.

Эрдўғоннинг АҚШга сафари ҳақидаги муҳокамалар Путиннинг Туркияга кутилаётган ташрифи ҳақидаги хабарлар билан бир вақтда пайдо бўлди. Ташриф дастлаб февраль ойига, кейин эса Россия Федерациясидаги президентлик сайловларидан (15-17 март) ёки Туркиядаги муниципал сайловлардан кейинги даврга (31 март) режалаштирилган эди. Аммо ҳали ҳам аниқ вақт тайинланмади.

Украина масаласидаги зиддиятлар

Анқаранинг Украинадаги уруш бўйича позицияси Кремлни ғазаблантирувчи энг муҳим омил бўлиб қолмоқда.

“Биз Украинанинг мустақиллиги, суверенитети ва ҳудудий яхлитлигини тан оламиз ва шу асосда можаро барҳам топишини истаймиз”, – дейилади Туркия Ташқи ишлар вазирлигининг Украинада уруш бошланганининг икки йиллиги муносабати билан берган баёнотида.

Бу формула Кремлнинг дидига мос келмаслиги аниқ. Москва Анқаранинг бунга ўхшаш муносабатларига эътибор бермаса-да, аммо Киевга қурол-яроғ етказиб беришига чидай олмайди.

Мисол учун, февраль ойи бошида Туркиянинг “Байкар” мудофаа компанияси Киев вилоятида TB2 ёки TB3 дронлари ишлаб чиқариладиган завод қурилишини бошлагани маълум бўлди. Корхонада 500 га яқин киши ишлайди.

Россия расмийлари шу пайтгача бу масалада жуда эҳтиёткорлик билан гапирган. Бироқ, СПХИФ доирасида Путин томонидан айтилган қаттиқ сўзлар Москванинг Анқара сиёсатидан ғазабланганини кўрсатди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!

Мактабларда кузги таътил вақти эълон қилинди

10 ноябрдан навбатдаги чорак бошланади.

Эрон ўраб олинмоқда

Систан ва Балужистон вилоятлари ҳамда Хуросон-Разавийда қурилиш ишлари аллақачон бошланган.

Россия Исроилга юзланди

Москва Исроилни огоҳлантирди.

Антарктида яшил рангга айлана бошлади

Олимлар сўнгги 40 йил ичида "кўкаламзорлаштириш" майдони 10 баробар ошганини айтмоқда

Эрталабдан Исроилга юзлаб ракеталар ташланди

Ливандан Исроилнинг шимолий ҳудудларига 70 га яқин ракета учирилди.

Қозоғистон шимоли одамларсиз қолиши мумкин

Бу ҳақда эксперт Қозоғистон агротехника тадқиқот университетида ўтказилган анжуманда айтиб ўтди.

Корейс аскарлари рус формасини кийди... Энди фронтга!

Шимолий Корея армияси аскарлари Украина фронтига жўнаб кетиш арафасида Россия ҳудудида машғулотлар ўтказмоқда. Интернетда кореялик ҳарбийлар акс этган видео пайдо бўлди.

"Реал Мадрид" Мбаппе билан шартнома имзолаганидан афсусда

Ромаин Молина "Реал" Килиан Мбаппе трансферидан мамнун эмаслигини айтди.

Канада: Ҳиндистон «даҳшатли хато» қилди

Ҳиндистон ҳукумати Канада хавфсизлиги ва суверенитетига шу қадар тажовузкорлик билан аралашиши мумкин деб ўйлаб, даҳшатли хатога йўл қўйди.

Ўзбекистон терма жамоаси ҳужумчиси 9 ойдан сўнг яна машғулотларга қайтди (фото)

Ўзбекистон миллий терма жамоаси ва Таиланднинг «Патум Юнайтед» клуби ҳужумчиси Игорь Сергеев январь ойида Осиё кубоги доирасидаги Австралия билан 3-тур ўйинида (1:1) тиззасидан жиддий жароҳат олиб сафдан чиққан эди.

Дунёдаги энг кекса тимсоҳ — 1900-йилдан бери тирик ва 10 000 дан ортиқ наслнинг отаси билан танишинг

Нил тимсоҳлари Африканинг энг даҳшатли йиртқичларидан бири бўлиб, ўзининг улкан ҳажми, кучи ва яширинлиги билан машҳур.

Бугундан республикамиз ҳудудларида кучли ёғингарчилик (ёмғир—қор) бўлиши кутилмоқда

Жорий нам ҳаво оқимлари 14 октябрь кундуз куни республиканинг катта қисмида, тунда ва 15 октябрь кундуз куни водийда ҳам 'яхшигина' тинимсиз ёмғир ёғдириши мумкин экан.

Россия Ўзбекистондан тушунтириш сўради

Бу ҳақда Россия ОАВсида хабарлар тарқалди.

Эрон зарбасидан кейин Исроил ҳаво кучлари базасининг сунъий йўлдош тасвирлари эълон қилинди

Эрон Исроилнинг энг янги самолётларини йўқ қилганини маълум қилганди.

Афғонистон: Биз 2 империяни йўқ қилдик, кейингиси – АҚШ

"СССР Афғонистонга кирганида уларнинг империяси парчаланиб, Россияга айланди".

Ливандан учирилган дрон миллионлаб исроилликлар орасида ваҳима уйғотди

Ливандан учирилган дрон Исроилда миллионлаб одамларнинг ваҳима ва паноҳ топишига сабаб бўлди.

Украинадаги можарода вақт Россия фойдасига ишламоқда

Бу ҳақда Швейцария Конфедерацияси разведка хизмати хабар берди.

Зеленский урушни тугатиш йўлидаги биринчи қадамни айтди

Россиянинг музокараларга очиқлиги "биринчи навбатда АҚШдаги сайловларга боғлиқ."

АҚШнинг Суриядаги базасига тўртта ракета зарбаси берилди

Бу ҳақда Al Mayadeen телеканали маълум қилди.

Анқарада теракт: жанг давом этмоқда

Тирик қолган террорчилардан бири гаровга олинганларни ушлаб турибди.

Беруний номидаги ЮНEСКО–Ўзбекистон халқаро мукофоти таъсис этилди

Сунъий интеллект соҳасидаги этика бўйича тадқиқотлар ва ишланмаларни қўллаб-қувватлашга қаратилган Беруний номидаги ЮНEСКО–Ўзбекистон халқаро мукофоти таъсис этилди.

Туркия оммавий ахборот воситалари Анқарадаги теракт ҳақидаги тасдиқланмаган хабарлар учун жазоланади

Бу ҳақда ТАСС хабар бермоқда .

Лукашенконинг айтишича, Украина ҳукумати Россия билан ядровий можаро бўлишини хоҳлайди

Украина ҳукумати Россия иштирокида ядровий можаро бошламоқчи. Бундай фикрни Беларус президенти Александр Лукашенко билдирди, дея хабар беради «ТАСС» .

Эрдўған Анқарадаги терактда ҳалок бўлганлар ва яраланганлар сонини айтди

Анқарада содир этилган теракт оқибатида 4 киши ҳалок бўлди, яна 14 киши яраланди. Бу ҳақда Туркия президенти Ражаб Эрдўғон маълум қилди , деб ёзади «Интерфакс» .

«Каннабис» етиштираётган фуқаронинг хонадонидан «марихуана» ҳам чиқди

Ўз истеъмоли учун «каннабис» етиштирган фуқаронинг хонадонидан «марихуана» ҳам топилди.

Лукашенко 2025 йилги сайловда иштироки бўйича жавоб берди

Беларус президенти Александр Лукашенко 2025 йилда бўлиб ўтадиган президентлик сайловларида қатнашишини айтди, деб ёзади «ТАСС».

Россия Украина шарқида фронт чизиғи бўйлаб ўнлаб ҳужумлар уюштирди

Воқеалар «тезлик билан ривожланмоқда».

Шимолий Кореянинг Россияга ёрдами ҳақида нима биламиз?

Декабрга қадар Россияга 10 мингга яқин киши жўнатилиши кутилмоқда.

Германия Шимолий Корея дипломатини Украина юзасидан чақирди

Германия Ташқи ишлар вазирлиги Шимолий Корея қўшинларининг Украинага киритилиши ҳақидаги хабарлар юзасидан Пхеняннинг Берлиндаги бош дипломатини чақирди.

Босқинчилар “Ал-Ауда” касалхонасини тўлиқ тўсиб, барча тирик мавжудотни ўққа тутди

Шимолий Ғазо қамалининг 19-куни. Байт-Лахияни тарк этишга муваффақ бўлган гувоҳлар йўллар бўйлаб ётган тинч аҳолининг кўп сонли жасадлари ётгани ва эркаклар оммавий ҳибсга олингани ҳақида хабар беришди.

Путин BRICS саммитида иштирок этиш учун келган деярли барча етакчилар билан яккама-якка суҳбатлар ўтказди

Ушаковнинг сўзларига кўра, кечки овқат давомида раҳбарлар...

Исроил бомбардимони болаларни вакцинасиз қолдирди

Исроил ҳужумлари туфайли Ғазода полиомиелитга қарши эмлаш тўхтатилди.

Туркиянинг Гебзе шаҳрида табиий газ портлади

Фавқулодда ҳодиса натижасида етти киши жабрланди, улардан уч нафарининг аҳволи оғир.

Озарбайжонда нефтни қайта ишлаш заводида ёнғин содир бўлди

Ҳозирда алангани вертолётлар ёрдамида ўчиришмоқда, ишчилар эса эвакуация қилинган.

Шимолий Корея Украинага қарши дунёдаги энг шафқатсиз бўлинмалардан бирини юборди

Жанубий Корея разведкаси NIS КХДР Украинадаги урушга қайси аскарларини юборгани ҳақида маълумот берди.

Ғазо тараққиёти неча йил орқага қайтарилгани маълум бўлди

UNDP Фаластин ҳудудидаги қашшоқлик даражаси жорий йилда деярли икки бараварга ошиб, 74,3 фоизга етишини билдирмоқда.

Пхенян ўз аскарларининг Украинага юборилаётганига изоҳ берди

Бу Пхеняннинг Россияга ҳарбий хизматчиларни юбориш ҳақидаги биринчи расмий изоҳидир.

Украина қўшинлари чекинмоқда

Украина қўшинлари Украинанинг Донетск вилоятидаги Курахово қишлоғининг шарқий чеккасида биринчи позицияларини тарк этди.

Фарғонадаги ЙТҲда эр-хотин вафот этди

Бу ҳақда “Замон” дастурида хабар берилди.

Путин АҚШдан келган қочқинга фуқаролик берди

Тегишли фармон Россия қонун ҳужжатларини нашр этиш порталида эълон қилинди .