Россия ва Эрон яна бир соҳада ҳамкорлик қиладиган бўлди

Россия ва Эрон яна бир соҳада ҳамкорлик қиладиган бўлди

Эрон ва Россия энергетика, кемасозлик ва самолётсозлик соҳасида қўшма лойиҳаларни амалга ошириш бўйича келишиб олди. Бу ҳақда Эрон саноат, кон ва савдо вазири ўринбосари, Эрон Савдони ривожлантириш ташкилоти раҳбари Aлиризо Пейманпак маълум қилди.

Пейманпак ва Россия Саноатчилар ва тадбиркорлар иттифоқи раҳбари Aлександр Шохин чоршанба куни Россия-Эрон ишбилармонлик ҳамкорлиги кенгашини ташкил этиш бўйича меморандум имзолади.

“Биз қурилиш ва лойиҳалаштириш бўйича қўшма лойиҳалар доирасида принципиал келишувларга эришдик”, - деди Пейманпак.

Унинг қўшимча қилишича, Эрон томони “бу соҳаларда лойиҳаларни фаол амалга ошириш” ниятида.

Аввалроқ Эрон Россия билан 300 миллион долларлик автомобилларини экспорт қилиш бўйича меморандум имзолагани ҳақида хабар бергандик.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!