Россия Ўзбекистон билан икки томонлама савдо-иқтисодий муносабатлар муваффақиятли ривожланаётганини қайд этади – Россия ТИВ

Россия Ўзбекистон билан икки томонлама савдо-иқтисодий муносабатлар муваффақиятли ривожланаётганини қайд этади – Россия ТИВ

Томонлар қишлоқ хўжалиги, озиқ-овқат саноати, йўл қурилиши инжиниринги ва фармацевтика соҳаларида ҳамкорликни ривожлантиришни режалаштирмоқда, деб ёзади “РИА Новости”.

"Икки томонлама савдо-иқтисодий алоқалар муваффақиятли ривожланмоқда. Буни 2022-йил учун товар айирбошлаш маълумотлари кўрсатмоқда - 8,7 миллиард доллар (2021-йилга нисбатан ўсиш 26 фоизни ташкил этди", — дейилади вазирлик хабарида.

Қайд этилишича, бунда ўзаро савдонинг ижобий динамикаси сақланиб қолган.

“Шундай қилиб, биргина жорий йилнинг январ-феврал ойларида ўзаро товар айирбошлаш ҳажми 4,2 фоизга (1,2 миллиард долларгача) ўсди. Жорий қўшма лойиҳалар тўлиқ ҳажмда амалга оширилмоқда”, — дейилади хабарда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!