Россия армияси сўнгги ойларда Украина инфратузилмасига ҳужум қилишда фойдаланаётган Эрон камикадзе-дронлари асосан АҚШ компаниялари томонидан ишлаб чиқарилган эҳтиёт қисмларидан тузилган. Бу ҳақда CNN маълум қилди.
АҚШ Миллий хавфсизлик кенгаши матбуот котиби Адриен Уотсоннинг CNN телеканалига таъкидлашича, АҚШ маъмурияти Эронга учувчисиз самолётлар ишлаб чиқаришда фойдаланиладиган қисмларни етказиб берувчи компанияларга нисбатан янги санкциялар ва экспорт чекловларини жорий этиш имкониятини баҳоламоқда.
"Биз Эронга дрон технологияларининг киришини тўхтатиш учун экспорт чекловлари бўйича мумкин бўлган кейинги қадамларни кўриб чиқяпмиз", — дейди Уотсон.
Россия армияси ўтган йилнинг кузида Украинага қарши камикадзе дронлардан фойдаланишни бошлаган. Киев ва Ғарб пойтахтларида улар асосан Эронда ишлаб чиқарилган Shahed типидаги учувчисиз учиш аппаратлари эканлиги таъкидланмоқда. Эрон дастлаб жанговар учувчисиз самолётларни Россияга топширганини инкор қилди, бироқ кейин бундай дронларнинг партияси ҳақиқатан ҳам Москвага юборилганини тан олди (Теҳрон эса бу Украина билан урушдан олдин ҳам содир бўлганини даъво қилмоқда).
CNNнинг қайд этишича, Эроннинг Shahed-136 дрони 52 қисмга бўлинган. Бу қисмларнинг 40 таси Американинг 13 хил компаниялари томонидан ишлаб чиқарилган бўлиши мумкин. Яна 12 та компонент Канада, Швейцария, Япония, Тайван ва Хитой фирмалари томонидан ишлаб чиқарилган.
Яна бир эксперт хулосасига кўра (Британиянинг Conflict Armament Research компанияси томонидан амалга оширилган), дронларга тегишли барча компонентларнинг 82 фоизи АҚШда жойлашган компаниялар томонидан ишлаб чиқарилади.
Бироқ компаниялардан бирортаси АҚШнинг Эронга қарши санкцияларини бузганлиги ва Эрон жанговар учувчисиз учоқлари учун эҳтиёт қисмларни била туриб экспорт қилгани ҳақида ҳеч қандай далил топилмаган.
Мутахассисларнинг сўзларига кўра, хусусий фирмалар учун у ёки бу маҳсулотнинг аниқ фойдаланувчиси ким бўлишини кузатиш айниқса жаҳон бозорида жуда қийин. Шу билан бирга, Эрон ва Россия ускуналарни Ғарб ҳукуматлари кузата олишидан анча тезроқ сотиб олиш учун махсус қобиқ компаниялари яратган, дейилади суруштирув материалларида.
CNNнинг ёзишича, Украина расмийлари маҳсулоти Эрон дронларида топилган барча компанияларга сўров юборган. Жавоб берган олтита фирма ўз маҳсулотларидан ноқонуний фойдаланишни қоралашларини таъкидлаган. Шу билан бирга, улар санкцияларни четлаб ўтишда яримўтказгичлар ва бошқа электрон маҳсулотларни сотиб олишга қарши кураш бутун саноат учун йирик муаммо эканлигини ва улар билан курашишга ҳаракат қилишларини эслатишди.
Шунингдек, суғуртасиз машина ҳайдаганларга кўпроқ жазо бериш ва камера таний олмайдиган автомобиль рақамлари муаммосини ҳал қилиш чоралари ҳам кўриб чиқилмоқда.
“UzAuto Motors” 2025 йил 21 июлдан бошлаб мижозларга Chevrolet Onix, Tracker ва Damas моделдаги автомобилларни янги шартларда харид қилиш имконини тақдим этмоқда.
Ўзбекистон элчихонаси ва Саудия Арабистони Ташқи ишлар вазирлиги ҳамкорлигида амалга оширилган ишлар натижасида унинг мамлакатдан чиқиши учун виза расмийлаштирилди.
2023 йил 7 октябрдан бери Исроил армиясининг Ғазо секторига қилган ҳужумлари натижасида ҳалок бўлган фаластинликлар сони 61 722 нафарга етди. Фақатгина сўнгги бир сутка ичида эксклавдаги Исроил ҳужумлари оқибатида яна 123 киши ҳалок бўлди.
Исроилнинг Европа Иттифоқидаги элчиси Хаим Регев Politico нашрига берган интервьюсида Европа давлатлари Ғазо секторидаги инсон ҳуқуқлари масаласи бўйича Исроилга босим ўтказишдан воз кечиши кераклигини билдирди. Унинг сўзларига кўра, бундай чоралар ЕИнинг Яқин Шарқдаги нуфузини йўқотишига олиб келади.
Эрон Ташқи ишлар вазирлиги қуролсизланиш ва қуролларни назорат қилиш бошқармаси директори Ҳайдар Али Балужий 12 кунлик уруш давомида Исроил томонидан Эрондаги вакцина ва дори воситалари ишлаб чиқариш объектлари ҳамда соғлиқни сақлаш марказларига қилинган ҳужумларни халқаро ҳуқуқ ва минтақавий хавфсизликка таҳдид сифатида баҳолади.
Ғазода ишлаётган журналистларнинг айтишича, улар тўғридан-тўғри нишонга олинмоқда ва исмлари Исроил режими армияси рўйхатларига қасддан йўқ қилиш мақсадида киритилган.
2025 йил 11 август куни Ғазо шаҳридаги “Аш-Шифа” шифохонаси ёнида жойлашган журналистлар чодирига Исроил томонидан уюштирилган зарба оқибатида Al Jazeera телеканалининг 5 нафар ходими ҳалок бўлди.
ДХХнинг Бухоро вилояти бўйича бошқармаси ҳамда ички ишлар ва прокуратура органлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда ходим 13 минг АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.
Жорий йилнинг 24 июль куни соат 22:30 ларда Чироқчи тумани, яшовчи аёл Д.И. 102 рақамига мурожаат қилиб, у билан бирга расмий никоҳсиз яшаб келаётган эркак Н.П.нинг онаси хонадонига келиб жанжал кўтараётганлигини маълум қилган.
Гумонланувчилар орасида Таиланднинг энг йирик қурилиш компанияларидан бири – Italian-Thai Development Премчай Карнасута ва Хитойнинг China Railway компанияси ҳам бор.
ҲАМАС ҳаракати Исроил ҳукумати томонидан Ғазо шаҳрини босиб олиш ва унинг аҳолисини мажбуран кўчириш режаларини кескин қоралаб, буни "катта оқибатларга олиб келувчи ҳарбий жиноят" деб атади.
Исроил Хавфсизлик кабинети Ғазо секторида фақат Ғазо шаҳрини босиб олиш режасини маъқуллади. Бу қарор аввал эълон қилингандай бутун сектор эмас, балки унинг шимолий қисмига доир босиб олишни назарда тутади.
Ҳолат юзасидан ўтказилган хизмат текшуви натижаларига кўра, 2006 йилда туғилган А.А. исмли шахс Чилонзор тумани 19-мавзе ҳудудида яланғоч ҳолда жамоат жойида ҳаракатланган.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 5 август куни Туркманбоши шаҳридаги "Аваза" миллий туризм ҳудудида ўтаётган БМТнинг Денгизга чиқиш имкони бўлмаган ривожланаётган мамлакатлар бўйича учинчи конференциясида иштирок этди.
Исроил Суриядаги айирмачи кучлар орқали мамлакатни бўлиб ташлашга уринмоқда. Бу ҳақда Сурия ахборот вазири Ҳамза ал-Мустафо Туркиянинг “Anadolu” ахборот агентлигига берган интервьюсида маълум қилган.
Болани ерда маҳаллий аҳоли вакили топиб олиб, тез ёрдам чақирган. Ҳодиса жиддийлигига қарамай, бола ҳушини йўқотмаган. Унинг қўли синган, умуртқа поғонаси чўзилган
Маълум қилинишича, аёл давлат чегараси чизиғидан 80 метр масофада, чегара ҳудудида ноқонуний равишда бўлиб, Қозоғистон ва Россия чегарасини расмий ўтиш пунктларидан ташқарида кесиб ўтмоқчи бўлган.