Украина билан урушда қисман ўт очишни тўхтатиш бўйича режалаштирилган музокаралар арафасида Россия Украина ҳудудига янги йирик ҳужумни бошлади. Ҳужумнинг асосий нишони Одесса эди - шаҳар рус дронларининг кучли зарбасига учради.
"Одесса ёнмоқда, Россиянинг учувчисиз учоқлари шаҳардаги фуқаролик объэктларига зарба берди", деди Украина президенти девонининг раҳбари Андрей Ермак.
Унинг сўзларига кўра, отишма натижасида қурбонлар бўлган – улардан камида учтаси. Украина матбуоти шаҳарда 15 дан ортиқ портлаш содир бўлганини хабар қилмоқда. Турар-жой биноси, савдо маркази ва корхоналарга зарар етган. Одессанинг айрим ҳудудларида электр энергияси узилди.
Запороже шаҳри ҳам ҳужумга учради. Украина фавқулодда вазиятлар давлат хизмати маълумотларига кўра, ҳужум оқибатида камида олти киши, жумладан бир бола жароҳатланган. Бир қанча турар-жой бинолари ва автомобиллар ёниб кетди.
Украина ҳарбий авиацияси Қора денгиздан учувчисиз самолётлар яқинлашаётгани ҳақида олдиндан огоҳлантирган, бироқ ҳамма жойда ҳам зарбаларнинг олди олинмаган.
Мутахассиснинг таъкидлашича, сўнгги пайтларда ўзбекистонликлар учун Россия бозорининг жозибадорлиги пасайган, чунки уларнинг ўз ватанида иқтисодиёт ва қурилиш соҳаси жадал ривожланмоқда.
Маълум қилинишича, биринчи контингент Ҳиндистон, Индонезия, Бразилия ва Саудия Арабистони ҳарбийларидан ташкил топиши мумкин бўлиб, уларни Россия ва Украина чегарасига жойлаштириш кўзда тутилган. Иккинчи контингентга эса...
Tesla’нинг йирик инвестори Newsweek нашрида берган интервьюсида компания директорлар кенгашини Илон Маскни бош директор лавозимидан четлатишга чақирди.