Россия Украина ҳудудига қитъалараро баллистик ракеталарида зарба берди. Бу ҳақда Украина Қуролли кучлари маълум қилди.
Украина ҳарбий идораси ракеталар Астрахан ҳудудидан учирилганини айтган, бироқ қолган тафсилотларни келтирмаган. The Guardian нашрининг ёзишича, ушбу маълумотлар тасдиқланса, бу Россия-Украина уруши бошланганидан буён қитъалараро баллистик ракетанинг илк қўлланиши бўлади.
Мазкур турдаги ракеталарнинг энг қисқа учиш масофаси 5 минг километр бўлиб, айримларида бу кўрсаткич 9 минг километрдан кўпроқни ҳам ташкил қилади.
Украина Ҳарбий ҳаво кучлари, шунингдек, бугун, 21 ноябрь куни эрталаб русларнинг 6 та X-101 қанотли ракетасини уриб туширганини эълон қилди. Бироқ идора қитъалараро баллистик ракета келтириб чиқарган зарарлар ҳақида маълумот бермади.
Кеча Украина илк марта Россиянинг Курск вилоятига британиянинг Storm Shadow/SCALP-EG ракеталарини учирган эди.
Эслатиб ўтамиз, 20 ноябрь куни айрим давлатлар Киевдаги элчихоналарини эҳтимолий ҳаво ҳужумлари сабаб бир кунга ёпганини эълон қилган эди.
Германиянинг Statista компанияси маълумотларига кўра, табиий захиралари қиймати бўйича энг бой мамлакат — Россия. Мамлакатнинг табиий бойликлари 75 трлн долларга баҳоланган.
Бошланган ҳафтада кутилаётган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди. Ушбу ҳафтанинг бошида Ўзбекистон ҳудудининг катта қисмида қуруқ об-ҳаво сақланиб туради.
АҚШ президенти Жо Байден маъмурияти Конгрессга Украинанинг 4,65 миллиард долларлик кредитининг ярмини бекор қилишни режалаштираётганини айтди, деб хабар беради Bloomberg.
Smart Fast Stroy компанияси ўтган йили ташкил этилган бўлиб, у Мирзо Улуғбек туманидаги 1 гектар ер участкасини 48 млрд сўмга сотиб олган эди. (https://t.me/davletovuz/18544)
Жанубий Кореянинг Мудофаа таҳлили институти илмий ходими Чон Ген Чжунинг маълум қилишича, илгари бу генерал 200 мингга яқин кишидан иборат махсус куч бўлинмасига қўмондонлик қилгани ва Корея ярим оролида уруш бўлса, махфий топшириқларни бажариши керак бўлгани учун оммага танилмаган шахс бўлган.
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев дунёда турли хатар ва таҳдидлар авж олиб бораётган ҳозирги шароитда Ўзбекистон Қуролли Кучларининг жанговар ва маънавий салоҳиятини оширишга эътибор янада кучайтирилишини маълум қилди.
Жиноятчиларни узоқ муддатга қамоқ жазоси кутмоқда. Масалан, Фират Сари, Илкер Генен ва бошқа шифокорлар 177 йилдан 582 йилгача қамоқ жазосига ҳукм қилиниши мумкин.
«Катта йигирмалик» (G20) давлатлари етакчилари Ғазо сектори ва Ливанда ўт очишни тўхтатишни талаб қилди. Ушбу талаб Рио-де-Жанейро шаҳрида бўлиб ўтган саммит якунида қабул қилинган декларацияда илгари сурилган.