Россия Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили Мария Захарова Владимир Зеленскийнинг "қатъият режаси"ни яна бир оғриқли хаёллар тўплами деб атади, унинг мақсади Киевдаги ҳокимиятини сақлаб қолишдир.
"Бу ўз қонунийлигини йўқотган Зеленский ҳокимиятида ўзини-ўзи сақлаб қолишни таъминлаш мақсадидаги оғриқли хаёлларнинг навбатдаги тўплами", — деди Захарова.
Россия ТИВ расмий вакили Украина қуролли кучларининг жанг майдонида кўрган йўқотишлари фонида Зеленскийнинг янги режаси бошқа лойиҳага ўхшаб қолганини таъкидлади. Махфий режа 10 банд ва бир нечта иловаларни ўз ичига олади.
"Унинг батафсил эълон қилиниши ёки унинг батафсил тақдимоти декабрь ойида бўлиб ўтиши керак, биз нима ҳақида гапираётганимизни кам одам тушунади" - деди Захарова.
Германиянинг Statista компанияси маълумотларига кўра, табиий захиралари қиймати бўйича энг бой мамлакат — Россия. Мамлакатнинг табиий бойликлари 75 трлн долларга баҳоланган.
Бошланган ҳафтада кутилаётган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди. Ушбу ҳафтанинг бошида Ўзбекистон ҳудудининг катта қисмида қуруқ об-ҳаво сақланиб туради.
АҚШ президенти Жо Байден маъмурияти Конгрессга Украинанинг 4,65 миллиард долларлик кредитининг ярмини бекор қилишни режалаштираётганини айтди, деб хабар беради Bloomberg.
Smart Fast Stroy компанияси ўтган йили ташкил этилган бўлиб, у Мирзо Улуғбек туманидаги 1 гектар ер участкасини 48 млрд сўмга сотиб олган эди. (https://t.me/davletovuz/18544)
Жанубий Кореянинг Мудофаа таҳлили институти илмий ходими Чон Ген Чжунинг маълум қилишича, илгари бу генерал 200 мингга яқин кишидан иборат махсус куч бўлинмасига қўмондонлик қилгани ва Корея ярим оролида уруш бўлса, махфий топшириқларни бажариши керак бўлгани учун оммага танилмаган шахс бўлган.
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев дунёда турли хатар ва таҳдидлар авж олиб бораётган ҳозирги шароитда Ўзбекистон Қуролли Кучларининг жанговар ва маънавий салоҳиятини оширишга эътибор янада кучайтирилишини маълум қилди.
Жиноятчиларни узоқ муддатга қамоқ жазоси кутмоқда. Масалан, Фират Сари, Илкер Генен ва бошқа шифокорлар 177 йилдан 582 йилгача қамоқ жазосига ҳукм қилиниши мумкин.