«Навоийуран» ДК тасарруфидаги «Уран ва ноёб металлар геологияси» ИИЧМга қарашли «Нурота» геология-қидирув экспедицияси ўзининг геология-қидирув ишлари орқали Нурота тоғ тизмаси ҳамда Фориш, Конимех, Учқудуқ, Нурота, Томди туманлари ҳудудларидаги уранга истиқболли ҳудудларда ўрганишлар олиб бормоқда.
Ҳозирда ушбу майдонларда геология-қидирув ишлари учун бурғилаш ишлари амалга оширилмоқда. Хусусан, жорий йилда «Нурота» ГҚE томонидан Фориш тумани ҳудудида жойлашган «Арнасой», Конимех тумани ҳудудида жойлашган «Марказий Чордара», «Маданият», «Кўхнур», «Жанубий Конимех», «Жанубий Букинай», Нурота тумани ҳудудида жойлашган «Қизилча», Томди тумани ҳудудида жойлашган «Шимолий Ауминза» дала майдонларида бурғилаш ишлари олиб борилмоқда.
Бу орқали «Нурота» ГҚEда уранга истиқболли ҳудудларни ўрганиш режалаштирилган. Жорий йилнинг ноябрь ойи ҳолатига экспедицияда 24 та бурғилаш қурилмалари мавжуд.Ушбу бурғилаш қурилмалари билан 2023 йил давомида 440 000 погона метр бурғилаш ишлари амалга оширилган бўлса, 2024 йил якунига қадар бурғилаш ишларини 541 000 погона метрга бажариш режалаштирилган.
Бугунги кунда экспедицияда 700 нафар муҳандис-техник ва ишчи-ходимлар ушбу режани ўз муддатида ва сифатли бажариш учун сидқидилдан меҳнат қилишмоқда.
Германиянинг Statista компанияси маълумотларига кўра, табиий захиралари қиймати бўйича энг бой мамлакат — Россия. Мамлакатнинг табиий бойликлари 75 трлн долларга баҳоланган.
Бошланган ҳафтада кутилаётган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди. Ушбу ҳафтанинг бошида Ўзбекистон ҳудудининг катта қисмида қуруқ об-ҳаво сақланиб туради.
АҚШ президенти Жо Байден маъмурияти Конгрессга Украинанинг 4,65 миллиард долларлик кредитининг ярмини бекор қилишни режалаштираётганини айтди, деб хабар беради Bloomberg.
Smart Fast Stroy компанияси ўтган йили ташкил этилган бўлиб, у Мирзо Улуғбек туманидаги 1 гектар ер участкасини 48 млрд сўмга сотиб олган эди. (https://t.me/davletovuz/18544)
Жанубий Кореянинг Мудофаа таҳлили институти илмий ходими Чон Ген Чжунинг маълум қилишича, илгари бу генерал 200 мингга яқин кишидан иборат махсус куч бўлинмасига қўмондонлик қилгани ва Корея ярим оролида уруш бўлса, махфий топшириқларни бажариши керак бўлгани учун оммага танилмаган шахс бўлган.
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев дунёда турли хатар ва таҳдидлар авж олиб бораётган ҳозирги шароитда Ўзбекистон Қуролли Кучларининг жанговар ва маънавий салоҳиятини оширишга эътибор янада кучайтирилишини маълум қилди.
Жиноятчиларни узоқ муддатга қамоқ жазоси кутмоқда. Масалан, Фират Сари, Илкер Генен ва бошқа шифокорлар 177 йилдан 582 йилгача қамоқ жазосига ҳукм қилиниши мумкин.
«Катта йигирмалик» (G20) давлатлари етакчилари Ғазо сектори ва Ливанда ўт очишни тўхтатишни талаб қилди. Ушбу талаб Рио-де-Жанейро шаҳрида бўлиб ўтган саммит якунида қабул қилинган декларацияда илгари сурилган.