Нашр бу ҳақда Ягона тиббий ахборот-таҳлилий тизимдан (ЭМИАС) олинган маълумотларга таяниб хабар бермоқда.
Журналистик суриштирувга кўра, биргина Москвада 2023 йил апрелидан 2024 йил майигача бўлган даврда Россия армиясига 1500 дан ортиқ хорижий ёлланма жангчилар жалб қилинган. Уларнинг барчаси яшаш манзили сифатида Яблочкова кўчаси, 5-уйдаги ягона саралаш пунктининг манзилини кўрсатган.
Журналистлар бу давр мобайнида Москвадаги саралаш пункти орқали рўйхатдан ўтган 1300 дан ортиқ чет элликнинг келиб чиқиш давлатини аниқлади. Кўпчилик ёлланма аскарлар Жанубий ва Шарқий Осиё мамлакатларидан (771 киши). Иккинчи ва учинчи ўринларда собиқ Совет Иттифоқи мамлакатлари (523 киши) ва Африка давлатлари (72 ёлланма) турибди.
Россияга энг кўп ёлланма жангчилар Непал давлатидан борган бўлиб, уларнинг аниқлангани сони 603 кишини ташкил этган. 2023 йил ноябр ойида Непал ҳукумати Россиядан фуқароларини армияга ёллашни тўхтатишни сўраган бўлса-да, ёллаш барибир давом этган.
Россия учун урушга бораётганлар орасида Москва томонидан “дўст бўлмаган” деб эълон қилинган давлатлар фуқаролари ҳам бор. Жумладан, АҚШ (2 киши), Латвия (4), Франция (2), Италия (2) ва бошқа мамлакатларнинг фуқаролари рус қўшинлари сафида хизмат қилиш учун шартнома имзолаган. Европа қитъаси давлатлари орасида энг кўп ёлланма жангчи Сербиядан бўлиб, уларнинг сони 8 кишини ташкил этган. Сербия Россияга “дўст” сифатида қаралади.
Яна 71 нафар ёлланма аскар Яқин Шарқ давлатларидан келган бўлиб, Миср (31), Эрон (7), Жазоир (7), Ироқ (2), Сурия (1), Туркия (1) ва бошқалар шу жумласидан.
Африканинг ишсизлик ва қашшоқлик юқори бўлган давлатларидан 72 нафар одам урушга жалб қилинган. Бу минтақада Гана (26), Камерун (10) ва Сенегал (8) давлатлари етакчилик қилмоқда.
“Важные истории”нинг очиқ манбаларга таяниб хабар беришича, Яблочкова 5-уй манзилида рўйхатдан ўтган ўнлаб хорижликлар Украинадаги урушда қатнашганини тасдиқлаган. Улардан айримлари ҳалок бўлган ёки Украина асирлигига тушган, бошқалари эса шартнома муддатини ўтаб, Россия армияси сафларидан чиқиб кетишга муваффақ бўлган.
Журналистларга кўра, Москвадаги саралаш пунктига келганларнинг ҳаммаси ҳам хизматга киришмаган — камида 13 нафар чет эллик кўнгилли Россияни зудлик билан ёки бир неча кундан сўнг тарк этган.
Дунёда 100дан ортиқ давлат борки, уларнинг ҳар бирига хос тарих, маданият ва миллийлик бор ва булар инсонни ўзига жалб қилади. Дунёда гўзал бир халқ борки, унинг маданияти бугун бутун дунё эътиборини тортмоқда. Сиз Қорақалпоғистон ҳақида билармидингиз?!
Агар сиз охирги 6 ойда банкдан ҳеч қандай кредит олмаган бўлсангиз ёки илк марта кредитга мурожаат қилаётган бўлсангиз, банк қарз юкини ҳисобламаслиги мумкин.
Сайёра тезроқ айланмоқда, 10 июль йилнинг энг қисқа куни бўлди, у стандарт 24 соатдан 1,36 миллисонияга камроқ давом этди. Бу ҳақда DW халқаро Ер айланиш хизмати ва АҚШ ҳарбий-денгиз обсерваториясига таяниб хабар бермоқда.
“UzAuto Motors” 2025 йил 21 июлдан бошлаб мижозларга Chevrolet Onix, Tracker ва Damas моделдаги автомобилларни янги шартларда харид қилиш имконини тақдим этмоқда.
Видео остида фойдаланувчилар Биринчи президентнинг маънавият ҳақидаги гапларини ёзиб қолдиришган ва Марям Тиллаева оиласига мос эмаслигини таъкидлашган.
Грециядаги қаттиқ иссиқлик фонида яна бир йирик ўрмон ёнғини келиб чиқди — бу сафар Коринф шаҳри яқинида, жанубий муниципалитетдаги тоғли ҳудудда. Ҳокимият маълумотларига кўра, ёнғин тез суратда тарқалган ва маҳаллий аҳоли ўз уйларини шошилинч тарк этишга мажбур бўлган.
Ғазо секторидаги очлик хавфи борасида “Save the Children”, “Chegarasiz шифокорлар” каби йирик ташкилотлар ҳам иштирок этган 100 дан ортиқ инсонпарварлик гуруҳи қўшма баёнот билан чиқди.
Украина пойтахти Киев ва мамлакатнинг бир қатор шаҳарларида "Миллий коррупцияга қарши кураш бюроси" (НАБУ) ҳамда "Махсуслаштирилган коррупцияга қарши прокуратура" (САП) ваколатларини чекловчи қонунга қарши оммавий норозилик намойишлари бўлиб ўтди.
Истанбул Россия ва Украина ўртасида 2022 йил 24 февралда бошланган урушни тугатиш мақсадидаги тўғридан-тўғри музокаралар майдони бўлиб қолмоқда. Томонлар учинчи раундни ўтказишга ўзаро розилик берган.
Истанбул Россия ва Украина ўртасида 2022 йил 24 февралда бошланган урушни тугатиш мақсадидаги тўғридан-тўғри музокаралар майдони бўлиб қолмоқда. Томонлар учинчи раундни ўтказишга ўзаро розилик берган.
Сайёра тезроқ айланмоқда, 10 июль йилнинг энг қисқа куни бўлди, у стандарт 24 соатдан 1,36 миллисонияга камроқ давом этди. Бу ҳақда DW халқаро Ер айланиш хизмати ва АҚШ ҳарбий-денгиз обсерваториясига таяниб хабар бермоқда.
Жаҳон маркетплейсларида мазкур ўйинчоқ 22 доллардан 900 долларгача сотилмоқда. Миллий маркетплейсда эса мазкур ўйинчоқларни 45 минг сўмдан топиш мумкин.
Хабарга асосан, ёнғинни ўчириш учун 5 та ёнғин-қутқарув экипажлари соат 10:57 да воқеа жойига бориб, 11:17 да ўраб олинган ва ёнғин соат 11:50 да тўлиқ ўчирилган.
Россия чегарачилари сўннги пайтларда Ўзбекистон ва Тожикистон фуқароларини радикал диний каналларга обуна бўлгани учун мамлакатга киритишдан бош тортмоқда. Бу ҳолат ТАСС агентлиги ўрганган 20 дан зиёд суд материалларида қайд этилган.
Эронда кузатилаётган ғайритабиий иссиқ об-ҳаво туфайли сув омборларидаги сув сатҳи сўнгги бир асрдаги энг паст даражага тушди. Бу эса мамлакат бўйлаб сув ва электр таъминотида жиддий узилишларга сабаб бўлмоқда.
Туркия Президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған Истанбулда бўлиб ўтаётган IDEF-2025 мудофаа кўргазмасида нутқ сўзлар экан, Ғазода рўй бераётган воқеаларга нисбатан жаҳон ҳамжамиятининг сукутини қаттиқ танқид қилди.
АҚШнинг собиқ президенти Дональд Трамп Барак Обамани 2016 йилги президентлик сайловларида Россия уни қўллаб-қувватлагани ҳақида жамоатчилик фикрини атайлаб шакллантирганликда айблади.
Фаластин Соғлиқни сақлаш вазирлигининг маълум қилишича, муҳосарадаги Ғазо секторида сўнгги 24 соат давомида очлик ва кам овқатланиш оқибатида 18 киши ҳалок бўлди.