Россия ТИВ Украина Қуролли кучларини Каховка ГЭСини вайрон қилганликда айблади

Россия ТИВ Украина Қуролли кучларини Каховка ГЭСини вайрон қилганликда айблади

Департаментга кўра, Киев қарши ҳужумга тайёргарлик кўриш доирасида "олдиндан тайёрланган ва мақсадли террорчилик акти"ни режалаштирган.

"Украина қуролли кучлари ГЭСни оммавий равишда ўққа тутди ва Днепропетровск ГЭСининг сув ўтказгичларини очиб, Каховка сув омборидаги сув сатҳини атайлаб фавқулодда даражага келтирди", — дейилади Россия ТИВ баёнотида.

Россия БМТ Хавфсизлик Кенгаши, ЕХҲТнинг низом ва сиёсий органлари ва бошқа халқаро ташкилотларда "Киев режими жинояти"ни кўриб чиқиш ташаббуси билан чиқди.

Россия, шунингдек, жаҳон ҳамжамиятини минтақавий ва глобал хавфсизликка таҳдид соладиган "Киевнинг жиноий ҳаракатларини қоралашга" чақирди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!