Россия Украинадаги вазиятни ҳал қилиш бўйича ташаббусларни кўриб чиқишга тайёр, агар улар тинчликка бўлган самимий интилишдан келиб чиқса.
Бу ҳақда Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Москвада Венгрия ташқи ишлар вазири Петер Сийярто билан учрашувда маълум қилди.
"Ҳозир турли қитъаларда турли давлатлар томонидан кўплаб ташаббуслар илгари сурилмоқда, биз кўриб турганимиздек, улар тинчлик ўрнатишга бўлган самимий интилиш билан боғлиқ", — деди Лавров.
Вазирнинг қўшимча қилишича, бундай ташаббусларга мисол сифатида Бош вазир Виктор Орбаннинг яқинда ўтказган тинчлик йўли, шунингдек, Хитой-Бразилия, Жанубий Африка ва Араб каби қатор бошқа давлатлар ҳам бор.
Лавровнинг сўзларига кўра, Россия уларнинг барчасини кўриб чиқишга тайёр. Вазир жанг майдонида кимнидир стратегик мағлубиятга учратмагунча курашиш керак, деб ҳисоблайдиганлар билан эмас, тинчлик тарафдорлари билан мутлақо қўшилишини таъкидлади.
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ўзбек футболчиси Абдуқодир Ҳусановни яқинда 40 млн еврога сотиб олган «Манчестер Сити» футбол клуби хўжайини, БАА вице-президенти Шайх Мансур Ол Наҳаён билан учрашди.
Дания социалистик халқ партияси аъзоси Карстен Хенге АҚШ Гренландияни аннексия қилиш учун агрессияга учраган тақдирда унинг давлати Россиядан ёрдам сўраши кераклигини айтди . У Facebook ижтимоий тармоғидаги саҳифасида ўз фикрини билдирди .
Лаҳор Олий суди ҳибсда бўлган Покистоннинг собиқ бош вазири Имрон Хонни коррупция иши бўйича 14 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилди. Унинг рафиқаси Бушра Биби етти йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинди, дея хабар бермоқда Accosiated Press.
Россия Адлия вазирлиги "хорижий агентлар" рўйхатига олти кишини, жумладан, BBC рус хизматининг икки журналисти - муҳаррир Анастасия Лотарева ва мухбир Андрей Козенкони киритди.
Ҳалокат бўйича тергов қўмитаси патларни топди ва биологик институтга уларни таҳлил қилишни сўради, улар 17 та намунани, жумладан, патлар ва қон доғларини ўрганди.
Локомотивларнинг тўқнашиши оқибатида ёнғин келиб чиққан. Воқеа жойида тиббиёт ходимлари, ўт ўчирувчилар, полиция ва темир йўл хизмати вакиллари ишламоқда.
Танзанияда даволаб бўлмайдиган касаллик ҳисобланган Марбург вируси туфайли саккизта ўлим қайд этилган. Бу ҳақда Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) бош директори Тедрос Адҳаном Гебреесус ўзининг Х саҳифасида маълум қилди .