Россия Ташқи ишлар вазирлиги Эрон атрофида юзага келган вазиятни зудлик билан сиёсий ва дипломатик йўлга қайтариш зарурлигини маълум қилди. Тегишли баёнот вазирлик расмий сайтида эълон қилинди.
Баёнотда қайд этилишича, Москва аввалгидек халқаро ҳуқуқ, ўзаро ҳурмат ва манфаатлар мувозанатига асосланган тинч ечимларни излашга кўмаклашишга тайёр. Россия томони можарони куч ишлатиш орқали ҳал этишга уринишлар минтақавий ва глобал хавфсизликка жиддий таҳдид солишини таъкидлади.
Россия ТИВ 28 февраль куни АҚШ ва Исроил томонидан Эрон ҳудудига ҳаво ҳужумлари уюштирилганини қайд этиб, мазкур ҳаракатни суверен ва мустақил давлатга нисбатан олдиндан режалаштирилган қуролли тажовуз сифатида баҳолади. Вазирлик фикрича, бундай ҳаракатлар халқаро ҳуқуқнинг асосий тамойиллари ва нормаларига зид ҳисобланади.
Москва, шунингдек, Вашингтон ва Тел-Авивни минтақани гуманитар, иқтисодий ҳамда эҳтимол радиологик фалокат ёқасига олиб келаётган хавфли саргузаштда айблади. Баёнотда ҳужумлар янгиланган музокара жараёни фонида ва ҳарбий тўқнашувдан манфаатдор эмаслик ҳақидаги сигнал ва кафолатларга қарамай амалга оширилгани алоҳида қайд этилди.
Россия томони Ядро қуролини тарқатмаслик тўғрисидаги шартнома тамойилларига путур етказилиши мумкинлигидан хавотир билдирди. Хусусан, MAGATE кафолатлари остидаги ядровий иншоотларга зарба бериш қабул қилиб бўлмас амалиёт экани таъкидланди.
Россия Ташқи ишлар вазирлиги халқаро ҳамжамиятни, жумладан БМТ ва MAGATE раҳбариятини Яқин Шарқдаги вазиятга холис ва муросасиз баҳо беришга ҳамда тинчлик ва барқарорликни таъминлашга қаратилган чораларни кўришга чақирди.
АҚШнинг жаҳонга машҳур The New York Times нашри Ўзбекистон миллий терма жамоаси ва “Манчестер Сити” ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов ҳақида таҳлилий материал эълон қилди.
19 ёшли Солиҳ Муҳаммадий — Эрон ёшлар терма жамоаси аъзоси ва 2024 йил халқаро мусобақалар совриндори — яна икки йигит билан бирга дорга осиб қатл этилди.
Эрон ракеталари АҚШнинг барча ҳарбий кемаларини йўқ қилишга тайёр, деб баёнот берди Эрон олий раҳнамосининг юқори мартабали ҳарбий маслаҳатчиси ва Ислом инқилоби муҳофизлари корпусининг (ИИМК) собиқ қўмондони Моҳсен Ризоий.
Украина президенти Владимир Зеленский ва Нидерландия бош вазири Роб Йеттеннинг матбуот анжумани якунланганидан сўнг, украиналик таржимон ўзини тута олмай, ҳақоратли сўзлар ишлатди.
Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси ҳамда Давлат экологик экспертизаси маркази вакиллари 2026 йил 13–17 апрель кунлари Жанубий Корея пойтахти Сеулда бўлиб ўтаётган семинар-воркшопда иштирок этмоқда.
Америка Сенати яна бир бор президент Дональд Трампнинг Конгресс розилигисиз Эронга қарши ҳарбий ҳаракатлар олиб бориш ҳуқуқини чеклашга қаратилган резолюцияни қўллаб-қувватламади.
Шаҳбоз Саидханов Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Оммавий ахборот воситалари учун контент тайёрлаш маркази хулосасига асосан Ўзбекистон Республикаси Туризм қўмитаси раисининг ахборот сиёсати бўйича маслаҳатчиси — ахборот хизмати раҳбари, “Миллий PR-маркази” директори лавозимига тайинланди.
Энг катта музлик йўқотилиши 2023 йилда қайд этилган — 555 гигатон. Аксинча, 1983 йилда муз массасининг рекорд даражадаги ўсиши 115 гигатонни ташкил этди.
Машинист эса эшик ёмилмаса-да, ҳаракатни давом эттирган. Кейинги бекатда поезд тўхтатилган ва йўловчилар туширилиб, ҳаракат таркиби техник кўрик йўлагига олиб кетилган.
“Тошкент-Аэро” ИБК тезкор тузилмалари ва Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари билан ҳамкорликда аниқланган навбатдаги ҳолатнинг “қаҳрамон”и бир қарашда айбсиз айбдордек туюлади.
Улар қўнғироқни интернет орқали юбориб, рақамни аввалдан сохталаштириб қўйганликлари боис, мобил компаниялар тизимида бу қўнғироқни ким ва қаердан амалга оширганини аниқлаш мушкул.