Россия Словакияни икки томонлама келишувни бузганликда айблади

Россия Словакияни икки томонлама келишувни бузганликда айблади

Россия Словакияни Украинага МиГ-29 самолётлари етказиб берилиши сабабли икки томонлама келишувни бузганликда айблади

Москва бундай битимлар унинг розилигисиз тақиқланганини маълум қилди. Ҳарбий-техникавий ҳамкорлик бўйича Федерал хизматнинг таъкидлашича, 1997 йилда Словакия ва Россия ўртасида тузилган шартнома "томонларнинг бирортасига бошқа томоннинг розилигисиз икки томонлама ҳарбий-техник ҳамкорлик натижасида ишлаб чиқарилган ёки сотиб олинган қурол ва ҳарбий техникани учинчи давлатларга беришни тақиқлайди".

Словакия ҳукумати шартномани бузганлик айбловларига ҳозирча изоҳ бермади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!