Нашрнинг манбаларига таяниб хабар беришича, Россия 8 ноябрда Украинанинг Хмелнйцкий ва Ривненская АЭСларига хизмат кўрсатувчи подстанцияларга зарбалар берган.
Ушбу зарбалардан кейин Украина ташқи ишлар вазири Андрей Сибига Халқаро Атом Энергетикаси Агентлигининг фавқулодда йиғилишини ўтказишни талаб қилди. Сибига, шунингдек, Хитой ва Ҳиндистон каби ядро давлатларини Россияга таъсир кўрсатиш учун ҳаракат қилишга чақирди.
Таъкидлаш жоизки, АЭСлар подстанцияларига зарба бериш Украинадаги энергия тизими учун энг хавфли сценарий ҳисобланади, чунки АЭСлар мамлакатдаги электр ишлаб чиқаришнинг катта қисмини таъминлайди. Агар подстанциялар узоқ муддат ишламай қолса, АЭС энергия блокларини тўхтатишга мажбур бўлади ва Украинада катта миқдорда электр энергияси тақчиллиги юзага келади. Бу тақчилликни бошқа манбалар (ИЭС ва ГЭС) ёки Европадан импорт билан қоплаш қийин бўлади. Натижада, Украинада блэкаут юзага келиши мумкин
Ўзбекистон футболида катта ўзгаришлар даври бошланмоқда. Президентнинг янги қарорига мувофиқ, Суперлига клубларини молиявий соғломлаштириш ва босқичма-босқич хусусий секторга ўтказиш бўйича аниқ «йўл харитаси» белгиланди.
19 ёшли Солиҳ Муҳаммадий — Эрон ёшлар терма жамоаси аъзоси ва 2024 йил халқаро мусобақалар совриндори — яна икки йигит билан бирга дорга осиб қатл этилди.
Шадаев "VK", "Ozon" ва "Яндекс" каби йирик платформа вакиллари билан ҳам учрашиб, улардан "VPN" орқали кирувчи фойдаланувчилар учун чекловлар қўйишни сўради.
Дастлабки маълумотларга кўра, мазкур маҳсулотлар Қирғиз Республикасидан ноқонуний равишда олиб кирилган бўлиб, уларнинг бир қисми ярим тайёр, яна бир қисми эса қайта ишланган ҳолатда бўлган.
Озарбайжонда 33 ёшли эркак шок ҳолатга олиб келган ҳаракати билан фуқаролар эътиборини тортди. У аввало онасига ҳужум қилиб, уни вафот эттирди, кейин эса ўз жонига қасд қилиб, ўзини ёқиб юборди.