Россия қамоқхонасидан фронтга келган яна бир Тожикистон фуқароси ҳалок бўлди

Россия қамоқхонасидан фронтга келган яна бир Тожикистон фуқароси ҳалок бўлди

Россия ва Украина ўртасидаги урушда Россия қамоқхонасидан фронтга келган яна бир Тожикистон фуқароси ҳалок бўлди.

48 ёшли Ислом Саидмуродов 23 март куни ўзининг кичик ватани – Нурек шаҳри Пули Сангин қишлоқ фуқаролар йиғинининг Туткавул қишлоғида дафн этилди. Қариндошларига кўра, Ислом Саидмуродов 2005 йилда гиёҳванд моддалар савдосида айбланиб ҳибсга олинган ва жазони Россия қамоқхонасида ўтаган. Бошқа тафсилотлар йўқ.

Россияда хизмат қилган ва Украинадаги урушда ҳалок бўлган Тожикистон фуқаролари ҳақида аниқ маълумотлар йўқ. Қамоқхоналарда ишга ёллаш Вагнер ПМC томонидан амалга оширилган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!