Россия НАТО билан урушга кирадими?

Россия НАТО билан урушга кирадими?

Россия ТИВ НАТО билан қуролли можаро эҳтимолини истисно этмади.

Россия Федерацияси Ташқи ишлар вазири ўринбосари Сергей Рябков Россия ва НАТО ўртасида қуролли можаро бўлиши мумкинлигини инкор этмади.

Бу ҳақда дипломат “Известия” газетасига берган интервюсида маълум қилди, деб ёзади “Репорт”.

Рябковнинг сўзларига кўра, мумкин бўлган кескинлашув бутунлай Шимолий Атлантика Шартномаси Ташкилоти фаолиятига боғлиқ:

“Танлов бутунлай НАТОнинг қўлида. Россия ўз миллий манфаатларини барча воситалар билан ҳимоя қилишга тайёр”.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!