Россия Кнессет томонидан қабул қилинган Исроил суверенитетини Иордан дарёсининг Ғарбий соҳилига узайтириш тўғрисидаги декларация амалга оширилмаслигини кутмоқда, чунки унинг амалга оширилиши Фаластин-Исроил можаросининг кескинлашувига олиб келади.
Бу ҳақда Россия ташқи ишлар вазирлиги хабар берди.
Вазирлик шунингдек, исроиллик парламентарийларнинг бундай қадами Москвада энг салбий тарзда қабул қилинишини қўшимча қилди. У моҳиятан Фаластин ҳудудларининг якуний мақоми бўйича музокаралар натижасини олдиндан белгилаб беради ва Исроил томонидан "Осло жараёни" доирасида ўз зиммасига олган мажбуриятларга, шунингдек, БМТ Бош Ассамблеяси ва Хавфсизлик Кенгашининг тегишли резолюциялари қоидаларига зид келади.
Россия томони бевосита Фаластин-Исроил музокараларини йўлга қўйиш вазифасини кўради, унинг мақсади Исроил билан тинчлик ва хавфсизликда бирга яшайдиган мустақил Фаластин давлатини яратиш бўлиши керак, бу Яқин Шарқдаги вазиятни барқарорлаштиришнинг асосий элементи ҳисобланади.
Эслатиб ўтамиз, 23 июль куни Исроил Кнессети (парламенти) Исроил суверенитетини Иордан дарёсининг Ғарбий соҳилидаги ҳудудга узайтириш тўғрисидаги декларацияни қабул қилган эди. Ҳужжат "суверенитетни – Исроил қонунчилиги, суд жараёнлари ва бошқарувини – Яҳудия, Самария ва Иордания водийсидаги барча хилма-хилликдаги яҳудийлар турар-жой зонасига имкон қадар тезроқ кенгайтириш" таклиф қилади.
"Ливерпуль" форварди Муҳаммад Салоҳ АПЛнинг 16-туридан ўрин олган "Брайтон"га қарши ўйинда бир клуб сафида энг кўп голларда иштирок этиш бўйича Англия Премьер-лигаси рекордини ўрнатди.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
ATTO компанияси хабар беришича, 3–4 декабрь кунлари амалга оширилган йўл ҳақи учун кечиктирилган тўловлар тизим томонидан ечиб олина бошлайди.
Сабаби техник носозликлар бўлиб, баъзи тўловлар аввалроқ ечилмай қолган. Қўрқманг! Бу хатолик эмас, фақат ўша кунларда сарфлаган ҳақиқий суммагина ечилади.
Финландия бош вазири Петтери Орпо мамлакат иқтисодиёти жуда ёмон аҳволда эканини, бунинг асосий сабаби Россия томонидан келаётган таҳдидлар билан боғлиқлигини айтди.
Институт томонидан ўтказилган сўровнома иштирокчиларининг 72 фоизи қуйидаги шартларни ўз ичига олган тинчлик режасига рози бўлиши мумкинлигини билдирган: урушни ҳозирги фронт чизиғида “музлатиб қўйиш” ва Украина учун хавфсизлик кафолатлари — аммо оккупация қилинган ҳудудларни расман Россияники деб тан олмасдан. 14 фоиз иштирокчи бундай режани ҳам рад этган.
Германия ташқи ишлар вазири Йоханн Вадефуль Россияни «агрессив ва империалистик сиёсат» юритишда айблаб, Москва НАТОга қарши урушга тайёргарлик кўраётганини билдирди.
Австралия бош вазири Энтони Албанезе Сиднейдаги Бонди-бич соҳилида содир этилган, 15 нафар инсон ҳалок бўлган ҳужумдан сўнг мамлакатда қурол тўғрисидаги қонунларни кучайтириш таклифи билан чиқди.
Лос-Анжелесда голливудлик актёр ва режиссёр Роб Райнерга тегишли уйда бир эркак ва бир аёл ўлик ҳолда топилди, деб хабар бермоқда маҳаллий оммавий ахборот воситалари.
Суданнинг бир нечта шаҳарларида минглаб одамлар армияни қўллаб кўчаларга чиқди. Бу намойишлар, давлат органлари чақирувига биноан, мамлакатдаги ҳарбий ҳаракатларни қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил этилди.