Россия инсулин ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштиришга ёрдам беради

 Россия инсулин ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштиришга ёрдам беради

Россиянинг “ГЕРОФАРМ” ва Ўзбекистоннинг “ZUMA PHARMA” компаниялари ўртасида мамлакатда аналог ва инсон инсулинини ишлаб чиқариш технологиясини жорий қилиш тўғрисидаги битим имзоланди.

Унга кўра, Россия компанияси инсулин аналоглари — гларгин, лиспро ва икки фазали лиспронинг биосимилярларини шприц қаламлари ва картридж шаклида ишлаб чиқариш технологиясини (қуйиш, қадоқлаш, сифатни назорат қилиш) ўзбекистонлик ҳамкорларига етказиб беради.

“Бундан ташқари, қисқа ва ўрта таъсирли инсон инсулинлари ҳамда икки фазали комбинацияланган препаратни маҳаллийлаштириш режаси ҳам бор. Шу мақсадда 2023 йил давомида Ўзбекистоннинг “ZUMA PHARMA” компаниясида ишлаб чиқаришни техник жиҳатдан қайта жиҳозлаш ишлари амалга оширилади ва технологиялар етказилиб ўрнатилиши, трансфери йўлга қўйилади”, дейилади хабарда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!