Россия Федерациясига олиб кетилган болаларни қидириш бўйича конференция Европа Комиссияси томонидан ташкил этилади.
Европа Комиссияси раҳбари Урсула фон дер Ляйен буни "қийин ва узоқ саёҳатнинг бошланиши" деб атади: "Ҳозирда 16 мингдан ортиқ бола Россияга олиб кетилгани маълум бўлиб, улардан атиги 300 нафари қайтарилган".
Бу Брюсселдаги ЕИ саммитининг биринчи куни натижаларидан бири. Учрашув иштирокчилари, шунингдек, Россияга жамоавий босимни кучайтириш ва Украинани қанча керак бўлса, шунча қўллаб-қувватлашга келишиб олдилар.
"Турли хил миллий қарашлар, контекстлар ва воқеликларга қарамай, Европа қайси йўналишда ҳаракатланишини аниқ белгилаб олди", — дея таъкидлади Европа Иттифоқи расмийси брифингда.
Европа Иттифоқи Кенгаши шунингдек, санкциялар самарадорлигини таъминлаш ва четлаб ўтишга қарши туриш учун фаол ишлашини маълум қилди.
"Ливерпуль" форварди Муҳаммад Салоҳ АПЛнинг 16-туридан ўрин олган "Брайтон"га қарши ўйинда бир клуб сафида энг кўп голларда иштирок этиш бўйича Англия Премьер-лигаси рекордини ўрнатди.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
Австралия бош вазири Энтони Албанезе Сиднейдаги Бонди-бич соҳилида содир этилган, 15 нафар инсон ҳалок бўлган ҳужумдан сўнг мамлакатда қурол тўғрисидаги қонунларни кучайтириш таклифи билан чиқди.
Лос-Анжелесда голливудлик актёр ва режиссёр Роб Райнерга тегишли уйда бир эркак ва бир аёл ўлик ҳолда топилди, деб хабар бермоқда маҳаллий оммавий ахборот воситалари.
Суданнинг бир нечта шаҳарларида минглаб одамлар армияни қўллаб кўчаларга чиқди. Бу намойишлар, давлат органлари чақирувига биноан, мамлакатдаги ҳарбий ҳаракатларни қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил этилди.
Таиланд ҳукумати Камбоджа билан чегарадаги ҳудудларда комендантлик соатини жорий этди. Бу қарор чегарадаги тўқнашувлар кенгайиб, баҳсли ҳудудларнинг соҳилбўйи районларига ҳам тарқалаётгани билан изоҳланди, деб хабар бермоқда Reuters.
Defense One нашри АҚШ миллий хавфсизлик стратегиясининг ҳали эълон қилинмаган версиясига таяниб хабар беришича, Вашингтон Австрия, Венгрия, Италия ва Польша каби давлатлар билан “фаолроқ ҳамкорлик қилиш” орқали уларни Европа Иттифоқидан ажратишга интилаётгани қайд этилган.