Россия Федерацияси Мудофаа вазири Киевни Каховская ГЕСи тўғонини бузишда айблади

Россия Федерацияси Мудофаа вазири Киевни Каховская ГЕСи тўғонини бузишда айблади

Россия мудофаа вазири Сергей Шойгунинг айтишича, 6-июнга ўтар кечаси Киев Каховская ГЕСи қурилишини “портлатди”, бу эса ҳудудларни сув босишига олиб келди.

“Бугун тунда Киев режими яна бир террорчилик жиноятини содир этди: Каховская ГЕСи портлатиб юборилди, бу эса катта ҳудудларни сув босишига олиб келди”, — деди вазир.

Мудофаа вазирлиги раҳбари Украина Қуролли Кучлари бўлинмалари ва жиҳозларини Херсон йўналишидан ҳужум операциялари ҳудудига ўтказишни Каховская ГЕСи иншоотларини бузиш мақсади деб атади. "Ҳужум операцияларида муваффақиятга эриша олмаган душман ўз потенциалини кучайтириш учун бўлинмалар ва жиҳозларни Херсон йўналишидан ҳужум операциялари ҳудудига ўтказмоқчи ва шу билан Херсон йўналишидаги позицияларини сезиларли даражада заифлаштирмоқда. ”, деди Шойгу.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!