Россия Федерацияси Президентининг матбуот котиби Песковнинг асосий баёнотлари:
▫️Махсус ҳарбий операция давом этмоқда, аммо Россия Федерацияси мақсадларга эришиш учун тинч дипломатик воситаларни энг афзал деб билади;
▫️АҚШ ҳали ҳам Россия Федерацияси таркибидаги янги ҳудудларни тан олмайди, бу музокаралар учун асослар излашни мураккаблаштиради;
▫️Россияда Эрдўған ва Асад ўртасида учрашув ташкил қилиш эҳтимоли бор, аммо ҳозирча аниқ маълумотлар йўқ;
▫️Россия Федерацияси газнинг «таъминланмаганлиги» бўйича янги даъволар юзага келган тақдирда ўз манфаатларини барча мавжуд воситалар билан ҳимоя қилади;
▫️Путин ҳар доим Россия Федерацияси манфаатларини таъминлаш ва мақсадларига эришиш бўйича музокаралар учун очиқ бўлган, ҳозир ва шундай бўлиб қолади.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
Ҳамюртимиз Абдуқодир Ҳусанов тўп тепаётган "Манчестер Сити" бугун, 17 декабрь куни Англия Лига кубоги чорак финали доирасида ўз майдонида "Брентфорд"ни қабул қилади.
Қайд этилишича, табиб халқ табобати соҳасида фаолият юритиш гувоҳномасининг амал қилиш муддати тугаганига қарамай, одамларга хизмат кўрсатишда давом этган.
Германия канцлери Фридрих Мерцнинг айтишича, АҚШ ва Европа Украина учун муҳокама қилаётган хавфсизлик кафолатлари айрим ҳолатларда тинчликпарвар кучлар Россия томонидан қилинган ҳужумларни қайтариши мумкинлигини назарда тутади.
Яқинда Қора денгизда амалга оширилган ҳужумлар Қора денгизда кемалар қатнови хавфсизлигига жиддий таҳдид солмоқда. Тижорат ва фуқаролик кемаларига қилинган ҳужумлар ҳеч кимга фойда келтирмайди. Бу масала бўйича ҳар икки томонга ўз огоҳлантиришларимизни аниқ етказдик.
Афғонистондан контрабанда қилиниб, Бухоро шаҳри ҳудудига яшириб кетилган соф вазни 4 кг 715 г бўлган «опий» моддасини хуфия жойдан олган икки шахс қўлга олинди.
Институт томонидан ўтказилган сўровнома иштирокчиларининг 72 фоизи қуйидаги шартларни ўз ичига олган тинчлик режасига рози бўлиши мумкинлигини билдирган: урушни ҳозирги фронт чизиғида “музлатиб қўйиш” ва Украина учун хавфсизлик кафолатлари — аммо оккупация қилинган ҳудудларни расман Россияники деб тан олмасдан. 14 фоиз иштирокчи бундай режани ҳам рад этган.
Германия ташқи ишлар вазири Йоханн Вадефуль Россияни «агрессив ва империалистик сиёсат» юритишда айблаб, Москва НАТОга қарши урушга тайёргарлик кўраётганини билдирди.