Буюк Британияда ишлаётган россиялик дипломатлар Лондон ҳукуматини ички ташрифлари ҳақида хабардор қилишлари шарт.
Бу ҳақда Британия ташқи ишлар вазирлиги раҳбари ўринбосари Лео Дочертининг мамлакат парламенти сайтида эълон қилинган ёзма баёнотида айтилади.
Бу расмий Москванинг июл ойида Буюк Британия дипломатик миссияси ходимларининг Россия Федерацияси ҳудудидан кўчиб ўтиши тўғрисида хабардор қилиш тартибини жорий қилганига жавоб эканлиги таъкидланди.
“Россиянинг Британия дипломатлари учун мамлакат ичида саёҳат қилиш ҳақида билдиришнома киритиш тўғрисидаги қарорига жавобан биз Россиянинг Лондондаги элчихонаси ва Эдинбургдаги Бош консуллигида аккредитациядан ўтган россиялик дипломатлар учун пропорционал саёҳат билдиришномаси талабларини жорий этдик. Бу Дипломатик муносабатлар тўғрисидаги Вена конвенциясида белгиланган ўзаро муносабатлар тамойилига мос келади”, — деб ёзади Дочерти.
"Ливерпуль" форварди Муҳаммад Салоҳ АПЛнинг 16-туридан ўрин олган "Брайтон"га қарши ўйинда бир клуб сафида энг кўп голларда иштирок этиш бўйича Англия Премьер-лигаси рекордини ўрнатди.
Мадриднинг "Реал" клуби бош мураббийи Хаби Алонсо 14 декабрь куни бўлиб ўтадиган "Алавес"га қарши сафар ўйинида ғалаба қозонмаса, истеъфога чиқарилади.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
АҚШ президенти Доналд Трамп Қўшма Штатлар армияси наркотик савдосига қарши ҳарбий кампанияни кенгайтиришини ва Лотин Америкасида қуруқликдаги нишонларга зарбалар бера бошлашини маълум қилди.
Суданнинг бир нечта шаҳарларида минглаб одамлар армияни қўллаб кўчаларга чиқди. Бу намойишлар, давлат органлари чақирувига биноан, мамлакатдаги ҳарбий ҳаракатларни қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил этилди.
Таиланд ҳукумати Камбоджа билан чегарадаги ҳудудларда комендантлик соатини жорий этди. Бу қарор чегарадаги тўқнашувлар кенгайиб, баҳсли ҳудудларнинг соҳилбўйи районларига ҳам тарқалаётгани билан изоҳланди, деб хабар бермоқда Reuters.
Defense One нашри АҚШ миллий хавфсизлик стратегиясининг ҳали эълон қилинмаган версиясига таяниб хабар беришича, Вашингтон Австрия, Венгрия, Италия ва Польша каби давлатлар билан “фаолроқ ҳамкорлик қилиш” орқали уларни Европа Иттифоқидан ажратишга интилаётгани қайд этилган.
«Қозоғистон темир йўллари» компаниясининг маълум қилишича, заҳарланиш содир бўлган поезд хусусий ташувчига тегишли ва у суратга олиш жараёни учун киностудияга берилган.