Россия Беларусда тактик ядровий қуролларини жойлаштирмоқчи

Россия Беларусда тактик ядровий қуролларини жойлаштирмоқчи

1 июль куни Беларусда тактик ядровий қуролларни сақлаш омбори қурилиши якунланади. Бу ҳақда 25 март куни Россия президенти Владимир Путин «Россия 24» телеканали эфирида маълум қилди. Унинг сўзларидан Lenta иқтибос келтирмоқда.

«Беларус анчадан буён ўз ҳудудида ядро қуролларини жойлаштиришни сўрамоқда. Биз Беларусга тактик ядровий қуролларимизни топширмаймиз, аммо уларни жойлаштирамиз ва ҳарбийларга ўргатамиз. Худди АҚШ Европада шу ишни қилаётгани каби», деди Путин.

Давлат раҳбарининг қайд этишича, Москва ва Минск у ерда стратегик ҳужум қуролларини янада қисқартириш ва чеклаш чора-тадбирлари тўғрисидаги шартнома (СҲҚҚ, СҲҚ-III) бўйича мажбуриятларни бузмаган ҳолда тактик ядро қуроллари жойлаштирилиши ҳақида келишиб олган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!