Россия армияси Украинада бир кеча-кундузда яна 1340 нафар аскарини йўқотди

Россия армиясининг 2022 йил 24 февралдан 2025 йил 7 февралгача бўлган даврда Украинадаги жанговар йўқотишлари тахминан 846 650 босқинчини ташкил этди. Бунинг ичига сўнгги бир кеча-кундузда ҳалок бўлган ёки яраланган яна 1340 нафар аскар ҳам киради.
Украина Қуролли Кучлари Бош штаби бу маълумотни ўзининг Facebook саҳифасида эълон қилди, дея хабар бермоқда "Укринформ".
Бундан ташқари, Украина ҳимоячилари душманнинг 9975 та танкини (+10 сўнгги кунда), 20755 та зирҳли жанговар машинасини (+18), 22785 та артиллерия тизимини (+32), 1271 та реактив ялпи ўт очиш қурилмасини, 1056 та ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимини (+1), 369 та самолётини, 331 та вертолётини, 24301 та учувчисиз учиш аппаратини (+116), 3054 та қанотли ракетасини, 28 та ҳарбий кемасини, 1 та сув ости кемасини, 36307 та автотранспорт воситасини (+96) ва 3738 та махсус техникасини (+1) йўқ қилди.
"Ukrinform" хабар беришича, 6 февраль куни соат 22:00 ҳолатига кўра, фронтда Россия қўшинлари билан 89 та жанговар тўқнашув қайд этилган.