Ал-Шаранинг ўзи ҳам, декабрь ойида Асад режимини ағдарган, ўзи бошқарган “Ҳаят Таҳрир аш-Шам” гуруҳи ҳам БМТ санкциялари остида, дея қайд этади НЙТ. Вашингтон, шунингдек, ХТСНИ террорчи ташкилот сифатида тан олди.
Сурия муваққат президенти унинг ҳукумати Туркия ва Россия билан ҳамкорликда музокаралар олиб бораётганини айтди. У Сурияда ҳар икки давлатнинг ҳарбий мавжудлигини тилга олди.
"Туркиянинг Сурияда ҳарбий иштироки бор, Россиянинг ҳам ҳарбий иштироки бор. Биз Сурия ва бошқа давлатлар ўртасидаги олдинги келишувларни бекор қилдик ва янгиларини ишлаб чиқиш жараёнидамиз", - деди у.
Март ойида АҚШ Дамашққа қарши санкцияларни бекор қилишдан олдин бажарилиши керак бўлган саккизта талабни санаб ўтди, деди нашрга масаладан хабардор икки расмий. Улар Сурияда қолган барча кимёвий қурол захираларини йўқ қилиш ва терроризмга қарши курашда ҳамкорликни ўз ичига олади.
АҚШ ва унинг иттифоқчилари, шунингдек, ал-Шаранинг исёнчи армиясида хизмат қилган ва баъзи ҳолларда уларга янги ҳукуматда ўрин олган хорижлик ёлланма аскарларни чиқариб юборишга интилмоқда. Янги ҳукумат ҳокимиятга келганидан кейин Сурия армияси тарқатиб юборилди.
Ал-Шаранинг айтишича, баъзи шартларни "муҳокама қилиш ёки ўзгартириш керак". У тафсилотларни ошкор қилишдан бош тортди.
Сурия президенти, шунингдек, ҳукумат исёнчилар томонида жанг қилган, республикада узоқ йиллардан бери яшаб келаётган ва айрим ҳолларда Сурия фуқаролари билан турмуш қурган хорижликларга Сурия фуқаролигини бериш масаласини кўриб чиқишини ҳам истисно этмади. НЙТ билан суҳбатлашган экспертлар бу Дамашққа нисбатан санкцияларни бекор қилишга тўсқинлик қилишини ва Ғарбнинг Сурия экстремистлар бошпанасига айланиши мумкинлиги ҳақидаги хавотирларини кучайтиришини истисно қилмади.
НЙТ га берган интервьюсида Ал-Шара расмийлар Сурия ҳудудида бошқа давлатлар учун таҳдид яратилишига йўл қўймаслигига ишонтирди.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
Финландия бош вазири Петтери Орпо мамлакат иқтисодиёти жуда ёмон аҳволда эканини, бунинг асосий сабаби Россия томонидан келаётган таҳдидлар билан боғлиқлигини айтди.
Германия канцлери Фридрих Мерцнинг айтишича, АҚШ ва Европа Украина учун муҳокама қилаётган хавфсизлик кафолатлари айрим ҳолатларда тинчликпарвар кучлар Россия томонидан қилинган ҳужумларни қайтариши мумкинлигини назарда тутади.
Яқинда Қора денгизда амалга оширилган ҳужумлар Қора денгизда кемалар қатнови хавфсизлигига жиддий таҳдид солмоқда. Тижорат ва фуқаролик кемаларига қилинган ҳужумлар ҳеч кимга фойда келтирмайди. Бу масала бўйича ҳар икки томонга ўз огоҳлантиришларимизни аниқ етказдик.
Афғонистондан контрабанда қилиниб, Бухоро шаҳри ҳудудига яшириб кетилган соф вазни 4 кг 715 г бўлган «опий» моддасини хуфия жойдан олган икки шахс қўлга олинди.
Институт томонидан ўтказилган сўровнома иштирокчиларининг 72 фоизи қуйидаги шартларни ўз ичига олган тинчлик режасига рози бўлиши мумкинлигини билдирган: урушни ҳозирги фронт чизиғида “музлатиб қўйиш” ва Украина учун хавфсизлик кафолатлари — аммо оккупация қилинган ҳудудларни расман Россияники деб тан олмасдан. 14 фоиз иштирокчи бундай режани ҳам рад этган.
Германия ташқи ишлар вазири Йоханн Вадефуль Россияни «агрессив ва империалистик сиёсат» юритишда айблаб, Москва НАТОга қарши урушга тайёргарлик кўраётганини билдирди.
Австралия бош вазири Энтони Албанезе Сиднейдаги Бонди-бич соҳилида содир этилган, 15 нафар инсон ҳалок бўлган ҳужумдан сўнг мамлакатда қурол тўғрисидаги қонунларни кучайтириш таклифи билан чиқди.