Ҳиндистон Кашмирдаги терактдан сўнг барча Покистон фуқаролари мамлакатдан чиқариб юборилишини эълон қилди, деб хабар бермоқда Times of India нашри.
"Покистон фуқароларига СААРК визасидан воз кечиш схемаси бўйича Ҳиндистонга киришига рухсат берилмайди. Покистон фуқароларига аввалроқ берилган барча СПЕК визалари бекор қилинган ҳисобланади. Ҳозирда Ҳиндистонда СПЕК визасига эга бўлган ҳар қандай Покистон фуқаросига Ҳиндистонни тарк этиши учун 48 соат вақт берилади", - дейилади баёнотда.
Нью-Деҳлидаги Покистон Олий комиссиясининг мудофаа, армия, денгиз флоти ва ҳаво кучлари маслаҳатчилари персонана нон грата деб эълон қилинди. Улар Ҳиндистонни тарк этишлари учун бир ҳафта бор.
Мамлакатлар орасидаги Аттари назорат пункти ёпилади.
22 апрел куни Ҳиндистон шимолидаги Жамму ва Кашмир минтақасида теракт содир этилгани ҳақида хабар берди. Журналистларга кўра, қуролланган террорчилар Паҳалгам шаҳри яқинидаги Байсаран водийсида сўқмоққа чиқаётган сайёҳларга ўт очган. Ҳужумда камида 27 нафар сайёҳ ўлган, отишмада йигирмага яқин одам яраланган.
ТИВ матбуот котиби Георгий Тихий шундай деди: Путин Зеленский билан Истанбулда учрашиш ва урушни тўхтатиш бўйича жиддий музокара ўтказиш ўрнига, Россиядан фақат шахсий ҳақоратлар эшитилмоқда.
Европа Иттифоқи Ҳарбий қўмитаси раҳбари Роберт Бригер маълум қилишича, ҳозирда Европа Иттифоқида Россия нефтини ташиётган танкерларни ушлаб қолиш операциясини бошлаш учун етарли ресурслар мавжуд эмас.
Бу ҳақда Россия туроператорлари ассоциацияси директори Майя Ломидзе “Марказий Осиёга Uzbekistan Airways қанотларида” биринчи йиллик форумида айтиб ўтди.
Украина президенти Володимир Зеленский Россия назоратидаги вақтинча оккупация қилинган ҳудудлар бўйича ҳеч қандай юридик тан олиш бўлиши мумкин эмаслигини қатъий таъкидлади.