Исроил Ташқи ишлар вазирлиги Рим папаси Франсискнинг вафоти муносабати билан ижтимоий тармоқларда таъзиянома чоп этди. Некрологга папанинг Қуддусдаги Йиғи деворида ибодат қилаётгани акс этган сурат ҳам илова қилинганди.
The Jerusalem Post нашри хабарига кўра, таъзия битиги қисқа муддатдан кейин Исроил Ташқи ишлар вазирлигининг ижтимоий тармоқлардаги барча саҳифаларидан ўчириб ташланган. Исроил ТИВ вакили таъзиянома хато туфайли чоп этилганини билдирган.
"Твит ва битиклар хато туфайли чоп этилган. Биз папанинг Исроилга ва Ғазо секторидаги урушга қарши баёнотларига унинг ҳаётлигида жавоб берганмиз ва ўлимидан кейин бундай қилмоқчи эмасмиз", – дея изоҳ берди исроиллик расмий.
Исроил армияси ҲАМАС ҳаракати ҳужумига жавобан 2023 йил 7 октябр куни Ғазо секторига бостириб кирган эди. Рим папаси Франсиск минглаб тинч аҳоли ўлдирилган ва Ғазо сектори буткул вайрон этилган ушбу урушни қоралаб баёнотлар берган. Жумладан, у Исроилнинг Ғазо секторидаги мактабларни бомбалаши оқибатида бегуноҳ болалар нобуд бўлаётганини кескин танқид қилган эди.
Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигига Россия Федерацияси ҳудудида ўзбекистонлик меҳнат муҳожирларининг ҳуқуқлари бузилиши ҳақидаги хабарлар кўпайиб бораётгани муносабати билан Россия элчиси чақирилди.
"Биз украиналиклар билан очиқ ва қийин мунозараларда 22 та ўта аниқ шартларни таклиф қилдик ва биз жуда кучли позицияда эканлигимизга ишонамиз", деди Келлог.
Покистон халқи 7 майга ўтар кечаси Ҳиндистон ҳаво кучларининг кенг кўламли ҳужумини қайтаришда юқори маҳорат, ватанпарварлик ва ҳамжиҳатлик намойиш этган миллий қуролли кучларнинг "буюк ғалабаси" билан фахрланиши лозим.
Россия президенти ўз ҳокимиятининг 25 йиллигига бағишланган ҳужжатли фильмда НАТОнинг Руминия ва Болгариядаги Америка ҳарбий базалари мавжудлиги Украинадаги урушга сабаб бўлганини таъкидлади.
“Аэрофлот” 7 май куни Москвадан учадиган 52 та рейсни ва Москвага йўналган яна 54 та рейсни бекор қилди, бу ҳақда компаниянинг онлайн таблосида эълон қилинди.
"Биз Канада билан нима бўлишидан қатъий назар дўст бўламиз. Канаданинг мен учун алоҳида ўрни бор. "Канаданинг мудофаа харажатларини ошириш қарорини олқишлайман", - дея хулоса қилди АҚШ президенти.