Бишкекнинг Биринчи май тумани суди Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитасининг илтимосига кўра Ўш шаҳридаги “Рус уйи” (“Россотрудничество” таркибидаги тузилма) ходимаси Наталя Секеринани 17 июнгача ҳибсга олиш тўғрисида қарор чиқарди. Бу ҳақда суд матбуот котибига таяниб, “Интерфакс” хабар берди.
Мазкур жиноят иши доирасида Ўш шаҳар ҳокимияти матбуот хизмати ходими Сергей Лапушкин ҳам ҳибсга олинган. Бундан ташқари, Лапушкин билан бирга яна икки киши қўлга олинган, уларнинг шахси очиқланмаган.
Барча тўрт нафар шахс Қирғизистон Жиноят кодексининг “Ёлланма жангчилик” моддаси бўйича айбланмоқда. Бу модда 15 йилгача озодликдан маҳрум қилишни назарда тутади.
Суд маълумотига кўра, қўлга олинганлар одамларни Украинадаги урушда қатнашишга ёллаганликда гумон қилинмоқда.
“Медиазона” нашрининг эслатишича, 2023 йилда Қирғизистонда Асқар Қубаничбек уулу исмли шахс Россиянинг Украинага бостириб киришида қатнашганлик иши бўйича 10 йилга озодликдан маҳрум этилган эди. Кейинчалик ҳукм енгиллаштирилиб, унга ҳар ой икки марта ҳуқуқ-тартибот органларига бориб қайд этилиш мажбурияти юклатилган. 2024 йил ёзида Қубаничбек уулу Россияга қочгани ва яна фронтга жўнаб кетгани аниқланганди.
Покистон халқи 7 майга ўтар кечаси Ҳиндистон ҳаво кучларининг кенг кўламли ҳужумини қайтаришда юқори маҳорат, ватанпарварлик ва ҳамжиҳатлик намойиш этган миллий қуролли кучларнинг "буюк ғалабаси" билан фахрланиши лозим.
Саудия Арабистони чемпионатида тўпурарлик маҳоратини намойиш қилиб келаётган “Ан-Наср” ҳужумчиси Криштиану Роналду футболдан ташқари маиший муаммоларга эътибор қаратишига тўғри келмоқда.
Янги Рим папаси Лео XIV учун Украина понтифик этиб сайланишидан олдин "ҳар доим устувор бўлган" , деди Рим-католик черковининг Киэв-Житомир епархияси епископи Виталий Кривитский Обозревателга берган интервьюсида .
“Репорт” нинг хабар беришича , бу ҳақда Фаластин мухторияти раҳбари ва Фаластин президенти Маҳмуд Аббос Россия етакчиси Владимир Путин билан учрашувда “Россия-24” телеканали орқали маълум қилган.
Покистоннинг Ҳиндистонга қарши кенг кўламли уруш бошлашдан бошқа чораси қолмади. Report хабарига кўра, бу ҳақда Покистон мудофаа вазири Хаважа Муҳаммад Асиф маълум қилган.
Покистоннинг Geo TV телеканали мамлакат хавфсизлик идораларидаги манбаларига таяниб, Ҳиндистонга қарши «Банбян-ул-Марсус» («Мустаҳкам девор») номли йирик ҳарбий операция бошланганини маълум қилди.
Покистон “Банбян-ул-Марсус” (“Мустаҳкам девор”) номли йирик ҳарбий операцияни бошлади, деб хабар бермоқда Покистоннинг Geo TV телеканали хавфсизлик идораларидаги манбаларига таяниб.