Роналду Мессини 22 та голга ортда қолдириб кетмоқда
Криштиану Роналду Португалия терма жамоаси сафидаги 128-голини урди ва рекордини янгилади.
“Ан-Наср”нинг 38 ёшли ҳужумчиси Евро-2024 саралаши доирасидаги сафарда (2:0) Лихтенштейн терма жамоасига 46-дақиқада гол урди.
Криштиану ўз рекордини янгилади. У терма жамоалар тарихидаги энг яхши тўпурарлар рўйхатини бошқариб турибди ва Али Даидан (Эрон, 109) 19 гол ва Лионель Мессидан (Аргентина, 106) 22 голга олдинда бормоқда.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).