Роналду "Манчестер Юнайтед" машғулотларини ўтказиб юборишда давом этмоқда

Роналду "Манчестер Юнайтед" машғулотларини ўтказиб юборишда давом этмоқда

Криштиану Роналду ҳамон «Манчестер Юнайтед» машғулотлар базасига ташриф буюрмади.

Португалиялик ҳужумчи кетма-кет учинчи кун жамоанинг мавсумолди йиғилишларида иштирок этмади, дея хабар беради Goal нашри журналисти Жеймс Робсон.

Криштианунинг жамоага қачон қайтиши ҳозирча номаълум. «Манчестер Юнайтед» 8 июль куни Таиланд ва Австралия бўйлаб турга чиқади. Клубдагилар Роналду жамоа билан бирга йиғинларда иштирок этиш ё этмаслигини билмайди.

«Манчестер Юнайтед» бош мураббийи Эрик тен Ҳаг келаси мавсум учун Роналдуни ўз режаларига киритган. Бироқ футболчи жамоанинг ЕЧЛда ўйнамаслиги ва трансфер бозоридаги суст ҳаракатдан норози, шу сабабли у ўзига бошқа клуб топиш ҳаракатида.

37 ёшли ҳужумчи Лиссабонда бўлиб турибди. У Португалия терма жамоаси машғулотлар базасига ташриф буюрган.

Роналду 2021/22 йилги мавсум манкунианликлар сафида барча мусобақаларда 39 та ўйинда майдонга тушиб, 24 та гол ва 3 та голли узатмани амалга оширди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!