Роналду Формула-1 бўйича Саудия гран-присига ташриф буюради

Роналду Формула-1 бўйича Саудия гран-присига ташриф буюради

“Ан-Наср” ҳужумчиси Криштиану Роналду “Формула-1” бўйича Саудия Гран-присига келиши мумкин.

The Sun манбасига кўра, пойгага ташриф буюриш 28 ёшли португалияликнинг Саудия клуби билан шартномасига киритилган.

2023 йилги Формула-1 мавсумининг иккинчи босқичи 17-19 март кунлари Жидда шаҳрида бўлиб ўтади.

Роналду “Ан-Наср” билан 2025 йилнинг ёзига қадар шартнома имзолади. Форварднинг асосий маоши йилига 75 миллион долларни ташкил этади ва тижорат тўловлари ва элчи роли учун даромадлар билан бирга даромад 200 миллион долларга етади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!