Роналду "Ан-Наср"даги дебюти ҳақида пост қолдирди

Роналду "Ан-Наср"даги дебюти ҳақида пост қолдирди

Криштиану Роналду “Ан-Наср”даги дебюти ҳақида фикр билдирди.

Ар-Риёд клуби Саудия Арабистони чемпионатининг 14-турида ўз майдонида “Ал-Иттифоқ”ни мағлуб этди (1:0). 37 ёшли португалиялик футболчи бутун учрашувни майдонда ўтказди ва самарали ҳаракатлари билан ажралиб турмади.

“Биринчи ўйин, биринчи ғалаба, ажойиб иш йигитлар.

Ажойиб қўллаб-қувватлаганликлари учун барча мухлисларга раҳмат", - деб ёзди ва ўйиндан суратларни ўз Instagram саҳифасига жойлади Роналду.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!