Роналду – А Серияда қаторасига 10 та баҳсда гол урган «Ювентус»нинг биринчи ўйинчиси

Роналду – А Серияда қаторасига 10 та баҳсда гол урган «Ювентус»нинг биринчи ўйинчиси

«Ювентус» ҳужумчиси Криштиану Роналду А Сериянинг 23-туридан ўрин олган «Верона»га қарши ўйинда жамоасининг ягона голига муаллифлик қилди (1:2).

Шу тариқа 35 ёшли португалиялик футболчи «Ювентус» сафида  А Серияда кетма-кет 10 та ўйинда тўп киритган биринчи футболчига айланди ва қаторасига 9 та баҳсда гол урган Давид Трезегенинг рекордини янгилади.

Роналдугача Италия чемпионатида кетма-кет 10 та ўйинда гол уришни «Болонья» ҳужумчиси Эцио Паскутти (1962/1963 йилги мавсумда) ва «Фиорентина» ҳужумчиси Габриэл Батистута (1994/1995) уддалаган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар


Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!